Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аҳамиятли операциялар ва ҳодисаларнинг молиявий ҳисоботларда
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий ҳисоботлар тақдим этиш учун қўлланиладиган асосни тавсифлаш
Аҳамиятли операциялар ва ҳодисаларнинг молиявий ҳисоботларда
ифодаланган маълумотларга таъсирини очиб бериш (13(д) бандига қаранг) A4. Одатда умумий мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларда тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари акс эттирилади. Бундай вазиятларда аудитор молиявий ҳисоботлар эҳтимол тутилаётган фойдаланувчиларга аҳамиятли операциялар ва ҳодисаларнинг тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари таъсирини тушуниш имконини берадиган адекват маълумотларни таъминлаши ёки таъминламаслигини баҳолайди. Молиявий ҳисоботлар тақдим этиш учун қўлланиладиган асосни тавсифлаш (15-бандга қаранг) A5. АХС 200 да тушунтирилишича, тадбиркорлик субъекти ва, зарур ҳолда, бошқарув юклатилган шахслар томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлаш молиявий ҳисоботларга молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос тавсифини киритишни талаб қилади. 13 Бундай тавсиф муҳим, чунки у молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилган тақдим этиш асоси тўғрисида маълумот беради. A6. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун муайян қўлланиладиган асосга мувофиқ тайёрланганини 12 АХС 540 “Ҳисоблаб чиқилган баҳолар, шу жумладан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар ва улар билан боғлиқ очиб бериладиган маълумотлар аудити”, 21-банд. 13 АХС 200, А2-А3 бандлари. АУ ДИТ 1063 МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 тавсифлаш фақат молиявий ҳисоботлар мазкур молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинадиган давр мобайнида амал қиладиган ушбу тақдим этиш асосининг барча талабларига мос келган ҳолда ўринли бўлади. A7. Агар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг тавсифи аниқ бўлмаган шартли ёки чекловчи таърифлар (масалан, “молиявий ҳисоботлар Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига кўп жиҳатдан мос келади”)ни ўз ичига олса, у тақдим этиш асосининг тегишли тавсифи ҳисобланмайди, чунки у молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин. Молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг бир нечта асосига ҳавола этиш A8. Айрим ҳолларда молиявий ҳисоботларда у молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг икки асоси (масалан, тақдим этишнинг миллий асоси ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)га мувофиқ тайёрлангани кўрсатилиши мумкин. Бундай вазият тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосларининг иккаласига мувофиқ тайёрлашга мажбур бўлган ёки бунга қарор қилган, айни вақтда кўрсатилган асосларнинг иккаласи ҳам молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асослари ҳисобланган ҳолда юзага келиши мумкин. Бундай тавсифлаш фақат молиявий ҳисоботлар тақдим этиш асосларининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида мос келган ҳолда ўринли бўлади. Молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг иккала асосига мувофиқ тайёрланган деб баҳоланиши учун у мувофиқлаштирувчи ҳисоботлар киритишни талаб қилмасдан, бир вақтнинг ўзида тақдим этишнинг иккала асосига ҳам мос келиши лозим. Амалда, агар мазкур юрисдикцияда тақдим этишнинг бошқа асоси (масалан, Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари) ўз миллий тақдим этиш асоси сифатида қабул қилинган ёки бир вақтнинг ўзида иккала асос ҳам мос келишига монелик қилувчи барча тўсиқлар бартараф этилган бўлмаса, бундай мос келиш эҳтимоли кам. A9. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бир асосига мувофиқ тайёрланган ва изоҳ ёки тақдим этилган натижаларни тақдим 1064 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling