Мавзу 01 Молиявий ҳисоб ва ҳисобот
Download 50.43 Kb.
|
2 мавзу Пул маблаглари ва валюта хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa миллий вaлютaни қўллaш вa пул муoмaлaлaри сиёсaти
Бухгалтерия хисоби ва аудит кафедраси катта ўқитувчиси Юлдашева Иноят Закиряевна Пул маблалари ва валюта операциялари ҳисоби (4соат) Мавзу 01 Молиявий ҳисоб ва ҳисобот ФАН 2 мавзу.Пул маблағлари ва валюта операциялари ҳисоби Режа 2.1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa миллий вaлютaни қўллaш вa пул муoмaлaлaри сиёсaти. 2.2. Кaссa муoмaлaлaрининг ҳисoбини юритиш тaртиби. 2.3. Пул мaблaғлaри бўйичa кaссa, ҳисoб-китoб, валюта счёти вa бaнкдaги бoшқa счётлaрни тaшкил қилиш. 2.1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa миллий вaлютaни қўллaш вa пул муoмaлaлaри сиёсaти Бозор иқтисоди шароитида пул маблагини ва унинг эквивалентларини саклаш, кирими ва сарфини устидан каттик ва тизимли назорат урнатиш лозим. Чунки улар тез харакат киладиган ва угирланиши нисбатан осон булган маблаглардир. Ички назорат тизими куйидагиларни таъминлаш максадида ишлаб чикилган сиёсат ва тадбирлардир: - активларни химоя килиш; - субъектнинг молиявий сиёсатини мослигини таъминлаш; - бухгалтерия счётларида акс эттирилган курсаткичларнинг ишончлилигини таъминлаш. Хўжалик алоқаларини олиб бориш хўжаликларнинг асосий фаолияти ҳисобланади ва ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги, маҳсулотларни ўз вақтида жўнатиш ҳамда сотиш жараёни таъминланади. Корхоналар банкларда ҳисоб–китоб ва валюта счетларидан ташқари, махсус жорий счетлари (лимитлаштирилган чек дафтарчалари, аккредитивлар, махсус счетлар ва бошқалардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш жараёнида доимо бошқа хўжаликлар билан иқтисодий алоқада бўладилар Хўжалик алоқалари шартномалар билан расмийлаштирилиб, уларга асосан бир томон маҳсулот (иш ва хизмат) ларни таклиф этувчи (сотувчи), иккинчи томон эса – харидор сифатида қатнашиб, тўловни амалга оширувчи бўлиб қатнашади. Хўжаликларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли идоралар ҳамда ишлаб чиқаришда, бошқарув аппаратида фаолият кўрсатаётган ходимлар билан ҳисоблашишлар вужудга келади. Корхоналар мустақил равишда ўзлари танлаган бир ёки бир нечта банкларда шартнома асосида депозит счетлари очиб, бўш пул маблағларини сақлайдилар, ҳамда ҳисоб-китоб -пул билан боғлиқ ҳисоблашиш операцияларини амалга оширадилар. Корхоналар ишлаб чиқариш фаолияти кенгайтириш мақсадида банкнинг кредит ресурсларидан фойдаланишларилари ва мақсадли кредит муносабатлари юзасидан кредит шартномаларини расмийлаштиришлари мумкин. Download 50.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling