Мавзу 01 Молиявий ҳисоб ва ҳисобот


б) бошқа ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари амалга оширилиши бўйича


Download 50.43 Kb.
bet6/10
Sana17.06.2023
Hajmi50.43 Kb.
#1525592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 мавзу Пул маблаглари ва валюта хисоби

б) бошқа ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операциялари амалга оширилиши бўйича.

Курс фарқларидан вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар ва харажатларнинг жорий қисмини ўтказиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи бўйича вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

б) салбий курс фарқи бўйича вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

Жамғарилган курс фарқларини молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаларига олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижобий курс фарқи:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счёти;

б) салбий курс фарқи:

дебет 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти.


Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а) кассадаги, банкнинг депозит, ссуда счетларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги валюта маблағлари;
б) хорижий валютадаги пулли ҳужжатлар;
в) хорижий валюта кўринишидаги қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
г) хорижий валюта кўринишидаги дебитор ва кредитор қарзлар, кредитлар ва қарзлар
Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта счетидан кўчирма бериш йўли билан хабар беради. 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счетлар»ни кредит обороти 2/1 – журнал-ордерида акс эттирилади. Бу счетнинг дебет обороти 2/1 қайдномаини юритиш билан назорат қилинади. Валюта счети бўйича аналитик ҳисоб карточкаларда валюталарнинг номлари бўйича юритилади.

Download 50.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling