Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-мисол:  Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   295
1-мисол
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўплами аудити. 

Молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан умумий фойдаланиш учун Молиявий 
ҳисоботнинг 
халқаро 
стандартларига 
мувофиқ 
тайёрланган. 

Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс 
эттирилган. 

Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча 
равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда 
тутилган ҳисоботлар (хулосалар)ни тақдим этиш бўйича 
бошқа вазифалар ҳам юкланган 
 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
1
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. 
1
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайди. 


АУ
ДИТ
1081
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 ИЛОВА 
Компания
2
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун 
жавобгарлиги 
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний 
тақдим этиш
3
, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
 
Аудиторнинг жавобгарлиги 
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни 
Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур 
стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига 
оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва 
ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, компания ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
4
эмас, балки 
2
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама. 
3
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва ишончли 
нуқтаи назарни ифодалайдиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, 
бу гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
тўғри ва ҳаққоний тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 
4
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 28-сноскада назарда тутилган 


1082
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling