Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


АХС 700  Кучга кириш санаси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295
 
АХС 700 
Кучга кириш санаси
5. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради. 
Мақсадлари
6. 
Аудиторнинг мақсадлари: 
(а) Аудиторлик далиллари олинганидан кейин чиқарилган 
хулосаларни баҳолаш асосида молиявий ҳисоботлар 
бўйича фикр ҳосил қилиш; ва 
(б) Мазкур фикрни ёзма ҳисобот (хулоса)да аниқ ифодалаш 
ва бунда мазкур ҳисобот (хулоса)да ушбу фикрни 
билдириш учун асосни ҳам баён этиш. 
Таърифлар
7. 
Аудитнинг халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар 
қуйида кўрсатилган маъноларга эга: 
(а) Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботлар – Умумий мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботлар. 
(б) 
Умумий 
мақсадли 
асос 
– 
Кенг 
миқёсдаги 
фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий 
талабларини қондириш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботни 
тақдим этиш асоси. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш асоси 
ҳаққоний тақдим этиш асоси ёки мувофиқлик асоси бўлиши 
мумкин.
“Ҳаққоний тақдим этиш асоси” ибораси шундай молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш асосига нисбатан қўлланиладики, у 
мазкур асос қоидаларига мувофиқликни талаб этади ва: 
(i) Молиявий ҳисоботларни ҳаққоний тақдим этиш 
мақсадига эришиш учун мазкур асосда махсус назарда 
тутилганлардан ташқари маълумотлар раҳбарият томонидан 
очиб берилиши талаб этилиши мумкинлигини бевосита тан 
олади ёки назарда тутади; ёки 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси
1. 
Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудиторнинг 
молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни ҳосил қилиш учун 
жавобгарлиги кўриб чиқилади. Шунингдек унда молиявий 
ҳисоботлар аудитини ўтказиш натижасида чиқариладиган 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг шакли ва мазмунига тавсиф 
берилади. 
2. 
АХС 705
1
ва АХС 706
2
да аудитор томонидан билдирилган 
модификацияланган фикр ёки аудитор томонидан аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)га киритилган тушунтириш параграфи ёки 
бошқа масала параграфининг аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га 
таъсири кўриб чиқилади.
3. 
Ушбу АХС умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами нуқтаи назаридан ёзилган. АХС 
800
3
да молиявий ҳисоботларни махсус мақсадли асосга мувофиқ 
тайёрлаш билан боғлиқ махсус масалалар кўриб чиқилади. АХС 
805
4
да айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий ҳисоботнинг 
махсус элементи, счёти ёки моддаси аудити учун ўринли бўлган 
махсус масалалар кўриб чиқилади. 
4. 
Ушбу АХС аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да изчилликка риоя 
қилишни амр этади. АХСга мувофиқ аудит ўтказишда 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги изчиллик жаҳон бозорида 
унга нисбатан ишончни таъминлайди, дунё миқёсида эътироф 
этилган стандартларга мувофиқ ўтказилган аудиторлик 
текширувини осонгина аниқлаш учун имконият яратади. 
Шунингдек бу ғайриоддий вазиятлар юзага келганда 
фойдаланувчи 
уларни 
тушуниши 
ва 
аниқлашини 
осонлаштиришга ҳам ёрдам беради. 
1
АХС 705 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш”. 
2
АХС 706 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш бандлари ва бошқа 
масала бандлари” 
3
АХС 800 “Махсус масалалар – махсус мақсадли асосларга мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботлар аудити”. 
4
АХС 805 “Махсус масалалар – айрим молиявий ҳисоботлар ҳамда молиявий 
ҳисоботнинг махсус элементлари, счётлари ёки моддалари аудити”. 


АУ
ДИТ
1047
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling