Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   295
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси
1. 
Ушбу Аудитнинг Халқаро стандарти (АХС)да аудит ўтказиш 
жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) ифодаланган ҳужжатлардаги 
бошқа маълумотларга нисбатан аудиторнинг жавобгарлиги кўриб 
чиқилади. Келишувнинг муайян шартларида бирон-бир алоҳида 
талаб мавжуд бўлмаса, аудитор фикри бошқа маълумотларни 
қамраб олмайди, аудитор эса бошқа маълумотлар тегишли равишда 
акс эттирилганини аниқлаш учун жавобгар бўлмайди. Бироқ, 
аудитор бошқа маълумотлар билан танишиб чиқади, чунки аудит 
ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ва бошқа 
маълумотлар ўртасида муҳим зиддиятлар мавжуд бўлган ҳолда 
аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг ишончлигига путур 
етиши мумкин. (А1 банди) 
2. 
Ушбу АХСда “аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий 
ҳисоботлар ифодаланган ҳужжатлар” ибораси тадбиркорлик 
субъектларининг эгалари (ёки бошқа шунга ўхшаш манфаатдор 
шахслар) учун чиқариладиган, аудит ўтказиш жараёнида 
текширилган молиявий ҳисоботлар ва аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) ифодаланган йиллик ҳисоботлар (ёки бошқа шунга 
ўхшаш ҳужжатлар)ни назарда тутади. Ушбу АХС, заруратга қараб 
вазиятга мослаштирилган ҳолда, аудит ўтказиш жараёнида 
текширилган молиявий ҳисоботлар ифодаланган бошқа 
ҳужжатларга, хусусан қимматли қоғозларни чиқаришда 
фойдаланиладиган ҳужжатларга нисбатан ҳам қўлланилиши 
мумкин.
1
(А2 бандига қаранг) 
Кучга кириш санаси
3. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради. 
1
АХС 200 “Аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро 
стандартларига мувофиқ ўтказиш”, 2-бандга қаранг 


АУ
ДИТ
1181
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling