Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Талаблар Бошқа маълумотлар билан танишиш
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳим зиддиятлар
Талаблар
Бошқа маълумотлар билан танишиш 6. Аудитор бошқа маълумотлар билан аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ўртасида муҳим зиддиятлар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида бошқа маълумотлар билан танишиши лозим. 7. Аудитор бошқа маълумотларни тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ёки бошқарув юклатилган шахслардан аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар олиш учун тегишли чораларни кўриши лозим. Агар бошқа маълумотларнинг барчасини аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар олишнинг иложи бўлмаса, аудитор бундай бошқа маълумотлар билан мумкин қадар тезроқ танишиб чиқиши лозим. (А5 бандига қаранг) Муҳим зиддиятлар 8. Агар бошқа маълумотлар билан танишиш жараёнида аудитор муҳим зиддиятни аниқлаган бўлса, у аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ёки бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур ёки зарур эмаслиги тўғрисида бир тўхтамга келиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар олинган бошқа маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар 9. Агар аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш зарур, бироқ тадбиркорлик субъекти раҳбарияти уларни қайта кўриб чиқишдан бош тортаётган бўлса, аудитор АХС 705 2 га мувофиқ аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни модификациялаши лозим 10. Агар бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур, бироқ бироқ тадбиркорлик субъекти раҳбарияти уларни қайта кўриб чиқишдан бош тортаётган бўлса, аудитор бу ҳақда бошқарув юклатилган шахсларга хабар қилиши лозим, бошқарув юклатилган шахсларнинг барчаси тадбиркорлик субъектини бошқаришда иштирок этадиган 2 АХС 705 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш”. АУ ДИТ 1183 АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ АХС 720 ҳоллар бундан мустасно; 3 ва (а) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га муҳим зиддиятни АХС 706 4 га мувофиқ тавсифловчи бошқа масала параграфини киритиши; ёки (б) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этишдан бош тортиши; ёки (в) Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келишувни бажаришдан бош тортишга йўл қўйиладиган ҳолларда, келишувни бажаришдан бош тортиши лозим. (А6-А7 бандларига қаранг) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин олинган бошқа маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар 11. Агар аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган бўлса, аудитор АХС 560 5 нинг тегишли талабларига риоя қилиши лозим. 12. Агар бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган ва тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти уларни қайта кўриб чиқишга розилик берган бўлса, аудитор мазкур вазиятда зарур бўлган тартиб-таомилларни бажариши лозим. (А8 бандига қаранг) 13. Агар бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган, бироқ тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти уларни қайта кўриб чиқишдан бош тортган бўлса, аудитор бошқа маълумотлар хусусидаги ўз шубҳалари тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларга хабар қилиши (мазкур шахсларнинг барчаси тадбиркорлик субъектини бошқаришда иштирок этадиган ҳоллар бундан мустасно) ва бундан кейинги тегишли чораларни кўриши лозим. (А9 бандига қаранг) 3 АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 13-банд 4 АХС 706 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш параграфлари ва бошқа масала параграфлари”, 8-банд 5 АХС 560 “Кейинги ҳодисалар”, 10–17-бандлар 1184 АУ ДИТ АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ АХС 720 *** Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling