Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатишлар
14. Агар муҳим зиддиятларни аниқлаш мақсадида бошқа маълумотлар 
билан танишиш жараёнида аудитор фактни очиқ-ойдин муҳим 
бузиб кўрсатиш мавжудлигини аниқлаган бўлса, у мазкур масалани 
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти билан муҳокама қилиши 
лозим. (А10 бандига қаранг) 
15. Агар бундай муҳокамалардан кейин аудитор барибир фактни очиқ-
ойдин муҳим бузиб кўрсатиш мавжуд деб ҳисоблаётган бўлса, 
аудитор тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ваколатли учинчи 
шахс, масалан, тадбиркорлик субъектининг юридик масалалар 
бўйича маслаҳатчиси билан маслаҳатлашишини талаб қилиши ва 
маслаҳатчидан олинган маълумотларни кўриб чиқиши лозим. 
16. Агар аудитор бошқа маълумотларда фактни муҳим бузиб кўрсатиш 
мавжуд, деган хулосага келган, бироқ тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти уни тузатишдан бош тортган бўлса, аудитор бошқа 
маълумотлар хусусидаги ўз шубҳалари тўғрисида бошқарув 
юклатилган шахсларга хабар қилиши (мазкур шахсларнинг барчаси 
тадбиркорлик субъектини бошқаришда иштирок этадиган ҳоллар 
бундан мустасно) ва бундан кейинги тегишли чораларни кўриши 
лозим. (А11 бандига қаранг) 


АУ
ДИТ
1185
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720
*** 
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи 
материал
Ушбу АХСни қўллаш доираси  
Қонунчилик ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда бошқа маълумотларга 
нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ қўшимча мажбуриятлар (1-
бандга қаранг) 
A1. Аудитор қонунчилик ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда бошқа 
маълумотларга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ ушбу 
АХСни қўллаш доирасига киритилмаган қўшимча мажбуриятларга 
эга бўлиши мумкин. Масалан, айрим юрисдикциялар аудитордан 
муайян бошқа маълумотларга нисбатан махсус таомилларни 
қўллаш, масалан, талаб этиладиган қўшимча маълумотларни олиш 
ёки 
бошқа 
маълумотларда 
тавсифланган 
фаолият 
кўрсаткичларининг ишончлилиги хусусида фикр билдиришни 
талаб қилиши мумкин. Бундай мажбуриятлар мавжуд бўлган ҳолда, 
аудиторнинг қўшимча мажбуриятлари келишувнинг хусусияти, 
шунингдек қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ва профессионал 
стандартларнинг талаблари билан белгиланади. Агар бундай бошқа 
маълумотлар тушириб қолдирилган ёки нуқсонларга эга бўлса, 
қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ, 
аудитордан мазкур масалани аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да 
тавсифлаш талаб этилиши мумкин. 
Аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар 
ифодаланган ҳужжатлар (2-бандга қаранг)
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A2. 
Кичик тадбиркорлик субъектлари аудит ўтказиш жараёнида 
текширилган молиявий ҳисоботлар ифодаланган ҳужжатларни чоп 
этишни қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар буни талаб этмаган 
ҳолда ҳам амалга оширишлари эҳтимоли мавжуд. Аммо бундай 
ҳужжатларга қонунчиликда назарда тутилган ҳолда бошқарув 
юклатилган шахсларга тақдим этиладиган илова ҳисобот мисол 
бўлади. Кичик тадбиркорлик субъектининг аудит ўтказиш 


1186
АУ
ДИТ
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720
зиддиятлар ва фактни очиқ-ойдин муҳим бузиб кўрсатишлар билан 
боғлиқ вазиятларни ўз вақтида ҳал қилиш имконини беради. Бошқа 
маълумотлар қачон тақдим этилиши тўғрисидаги масалани 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан келишиш фойдали 
бўлиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling