Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   295
Мақсади
4. 
Аудиторнинг мақсади аудит ўтказиш жараёнида текширилган 
молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси) ифодаланган ҳужжатлар мазкур молиявий ҳисоботлар ва 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг ишончлилигига шубҳа 
туғдириши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган 
ҳолларда тегишли чораларни кўришдан иборат. 
Таърифлар
5. 
Аудитнинг Халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар 
қуйида кўрсатилган маъноларга эга: 
(a) 
Бошқа маълумотлар – Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар 
ва улар бўйича аудиторлик фикрини ўз ичига олган ҳужжатга 
қонун, қонун ҳужжат, ёки божхона талабларига биноан 
киритилган (молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича 
аудиторлик ҳисоботидан (хулосасидан ) ташқари) молиявий 
ва номолиявий маълумотлар. (А3-А4 бандларига қаранг) 
(б) 
Зиддият – Аудит қилинган молиявий ҳисоботларда қарама-
қаршиликлар келтирилган бошқа маълумот. Муҳим 
зиддиятликлар олдин қўлга киритилган аудиторлик 
далиллари асосида шаклланган аудиторнинг хулосалари 
тўғрисида ва, эҳтимол, молиявий ҳисоботлар бўйича 
берилган аудиторлик фикрининг асоси тўғрисида шубҳа 
уйғотиши мумкин. 
(в) 
Бузиб кўрсатиш – Молиявий ҳисобот моддасининг қиймати, 
таснифланиши, тақдим этилиши ёки очиб бериши билан 
ушбу модданинг ўрнатилган тартибда молиявий ҳисоботни 
тақдим этишга мувофиқ қиймати, таснифланиши, тақдим 
этилиши ва очиб бериши ўртасидаги фарқ. Ҳисоботда бузиб 
кўрсатиш хато ёки фирибгарлик натижасида юзага келиши 
мумкин. 


1182
АУ
ДИТ
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720
ҳоллар бундан мустасно;
3
ва
(а) 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га муҳим зиддиятни АХС 
706
4
га мувофиқ тавсифловчи бошқа масала параграфини 
киритиши; ёки
(б) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этишдан бош 
тортиши; ёки 
(в) Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келишувни 
бажаришдан бош тортишга йўл қўйиладиган ҳолларда, 
келишувни бажаришдан бош тортиши лозим. (А6-А7 
бандларига қаранг) 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин олинган бошқа 
маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар
11. Агар аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий 
ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган бўлса, аудитор 
АХС 560
5
нинг тегишли талабларига риоя қилиши лозим. 
12. Агар бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган ва 
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти уларни қайта кўриб 
чиқишга розилик берган бўлса, аудитор мазкур вазиятда зарур 
бўлган тартиб-таомилларни бажариши лозим. (А8 бандига қаранг) 
13. Агар бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш талаб этилаётган, 
бироқ тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти уларни қайта кўриб 
чиқишдан бош тортган бўлса, аудитор бошқа маълумотлар 
хусусидаги ўз шубҳалари тўғрисида бошқарув юклатилган 
шахсларга хабар қилиши (мазкур шахсларнинг барчаси 
тадбиркорлик субъектини бошқаришда иштирок этадиган ҳоллар 
бундан мустасно) ва бундан кейинги тегишли чораларни кўриши 
лозим. (А9 бандига қаранг) 
3
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 13-банд 
4
АХС 706 “Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш параграфлари ва бошқа 
масала параграфлари”, 8-банд 
5
АХС 560 “Кейинги ҳодисалар”, 10–17-бандлар 
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling