Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Муҳим зиддиятлар
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар олинган бошқа маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар (10-бандга қаранг) A6. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқишдан бош тортган бўлса, аудитор юридик масалалар бўйича аудитор маслаҳатчисининг тавсияси асосида бундан кейин қандай чоралар кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар A7. Давлат секторида келишувдан бош тортиш ёки аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) тақдим этишдан бош тортиш назарда тутилмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда аудитор тегишли давлат органи учун зиддиятни тавсифловчи ҳисобот чиқариши мумкин. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин олинган бошқа маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар (12–13-бандларга қаранг) A8. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқишга розилик берган бўлса, аудитор тартиб- таомиллари тадбиркорлик субъекти раҳбарияти илгари чоп этилган молиявий ҳисоботларни, улар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни ҳамда бошқа маълумотларни олган жисмоний шахсларга бундай қайта кўриб чиқиш тўғрисида хабар берилишини кафолатлаш учун кўрган чораларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши мумкин. A9. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқишдан бош тортган, бироқ, аудитор фикрига кўра, у бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиши зарур бўлса, аудиторнинг бундан кейинги тегишли ҳаракатлари юридик АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ АХС 720 жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлари ифодаланган ҳужжатга киритилиши мумкин бўлган бошқа маълумотларга мисол бўлиб фойда ва зарарлар тўғрисида тафсилотлар кўрсатилган ҳисобот ҳамда тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг ҳисоботи хизмат қилади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling