Аудитни ҳужжатлаштириш ҳамда аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини


-жадвал.  Аудит режасини ҳужжатли расмийлаштириш


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/33
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458218
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
auditni huzhzhatlashtirish hamda auditorlik hisoboti va xulosasini

6-жадвал
Аудит режасини ҳужжатли расмийлаштириш. 
Восита (қурол) 
Тавсиф 
Аудит 
стратегиясини акс 
эттирувчи расмий 
ҳужжат. 
Ушбу бланкда ҳар бир аудит соҳасига оид риск даражаси
муҳимлилик ҳамда аудит узлуксиз ва жорий, баланс аудит ива 
воқеалар аудитга қандай бўлиши (баланс тузилгандан сўнг) 
ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Шундай қилиб, ушбу бланк 
аудитнинг ҳар бир соҳаси учун риск ва муҳимлиликни ҳисобга 
олиб умумий тушунча беради. 
Алоҳида соҳа 
учун аудит режаси 
Мижоз ҳақидаги мавжуд маълумотлар асосида режа аниқланган 
рисклар аудитнинг қайси мақсадлари билан боғлиқлигини ҳар бир 
соҳа учун алоҳида кўрсатади. 
Аудиторларга 
йўриқнома 
Аудиторларга йўриқнома олдиндан белгиланган мақсадларга етиш 
учун амалга оширилиши талаб этилган иш ҳаракатни ўз ичига 
олади. Ҳар бир мана шундай иш ҳаракат учун аудит мақсади 
кўрсатиб ўтилган. 
Агар аудит давомида аудит стратегиясини танлаш учун қабул қилинган 
шарт-шароитлар ўзгарган бўлса, аудит стратегиясини қайта кўриб чиқиш ва 
мос равишда зарур соҳалар учун аудит режасини ҳамда йўриқномасини 
ўзгартириш лозим. 
Аудиторлик текшируви стратегиясини аниқлаш учун шакл. 
Ҳужжатнинг мақсади - жорий йил аудиторлик текширувининг умумий 
кўринишини ва ҳажмини олиш, шу жумладан муҳим аудиторлик иш-
ҳаракатлари ва уларнинг кетма-кетлиги ҳамда кўлланилиши зарур усусллар 
ҳақида маълумот олиш. 
Ушбу шаклни тўлдиришда «Умумий дастур» дан мижоз ҳақидаги 
маълумотлар олинади. 
Ушбу шаклда аудит ўтказилиш кутилаётган муҳим соҳалар айтиб 
ўтилиши зарур. Кейин шаклга аудит стратегиясини аниқлаш учун қўшимча 


50 
соҳалар ҳам қўшилиши зарур, масалан, «ҳисобда кўрсатилмаган доимий 
ҳаражатлар», «ҳисобда кўрсатилмаган айланма воситалар» ва ҳ.к. 
Шу йўл билан аудитнинг барча катта соҳалари шаклда ўз аксини 
топади. Ҳар бир соҳа бўйича риск даражаси, муҳимлилик даражаси ва 
зарурлилик-юқори, ўрта, қуйи кўрсатилиши керак. Рискнинг юқори даражаси 
зарурийликни ҳам юқори даражада бўлишига олиб келди. 
Катта хатолик натижаси бўлган, молиявий ҳисобот моддалари ва унинг 
ўзига ката таъсир кўрсатувчи муҳимлиликнинг юқори даражаси ушбу соҳада 
зарурийликнинг қуйи даражасини кўрсатади. 
Аудит стратегиясини аниқловчи шакл ҳар йили янгиланиши ва мижоз 
компанияга масъул аудитор томонидан тасдиқланиши керак. Ҳужжат В 
жилдда 7-индекс остида сақланиши керак. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling