3-илова
Субъект раҳбариятини хабардор қилиш учун хат-тақдимот
«Z» компанияси 20ХХ/ХУ молиявий йилни тугатиши билан боғлиқ
ҳолда биз қуйидагиларни маълум қиламиз:
-бизда (молиявий ҳисоботни тақдим этишни тартибга солувчи
меъёрий ҳужжат номи) га биноан компаниядаги иш-фаолият ҳолатини
молиявий ҳисоботда ўзгартиришларсиз акс эттириш мажбурияти
борлигини тан оламиз;
-молиявий ҳисоботда ҳеч қандай муҳим нотўғри маълумотлар ёки
ёлғон маълумотлар йўқ;
-барча муҳим активлар ва барча мажбурият моддалари молиявий
ҳисоботда тўғри акс эттирилган;
-компания молиявий ҳисобда акс эттирилмаган ҳеч қандай тўлов,
кафолат, нафақа ва бошқа мажбуриятларни олмаган;
-молиявий ҳисоботда келтирилган активлар бўйича маълумотлар
тўғри ва уларга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва бошқа ҳуқуқлари бўйича
ҳеч қандай операциялар содир этилмаган;
-молиявий ҳисоботда кўрсатилмаган муҳим аҳамиятга эга ҳеч қандай
суд ишларида қатнашмаяпти;
-молиявий йил тугагандан сўнг компания молияси учун муҳим ва
молиявий ҳисоботдан ташқи фойдаланувчиларга маълум этилиши керак
бўлган ҳеч қандай ҳодиса юз бермади;
-ҳисобот йилида ўтказилган барча операциялар, оддий хўжалик
операциясини ўтказиш усулида амалга оширилди;
-етарлича суғурталанишни таъминлаш мақсадида компания ҳолати
ҳар доим баҳоланиб турилди.
Шаҳар ___________, _____Сана________ой 20 __йил. Раҳбарнинг Ф.И.Ш.
100
4-илова
Ижобий аудиторлик хулосаси
«Асл-Аудит таҳлил» аудиторлик ташкилоти
Лицензия № «___»
20___й.
Тошкент ш. Арпапоя кўча, 1-уй
Тел. (8-99-871) 239-63-73
Хулосанинг қисмлари
Аудиторлик хулосасининг матни
Кириш қисми
Do'stlaringiz bilan baham: |