Аудитни ҳужжатлаштириш ҳамда аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини


 Аудит жараёнини ҳужжатлаштириш


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458218
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
auditni huzhzhatlashtirish hamda auditorlik hisoboti va xulosasini

2.2. Аудит жараёнини ҳужжатлаштириш. 
Аудит иш фаолияти тартибга солувчи қонунчилик талаби билан ёки 
мижоз аризасига биноан ўтказилади. 
“Аудитор аудитнинг ишчи ҳужжатлари таркибига кирадиган 
ҳужжатларнинг сони ва мазмунини олдига қўйилган масаланинг ҳусусияти; 
аудитор хулосасининг шакли, хўжалик субъекти фаолиятининг хусусияти ва 


38 
мураккаблиги; хўжалик субъекти бухгалтерия ҳисоби ҳолати; хўжалик 
субъектининг ички назорат тизими ишончлилиги; алоҳида аудит амалларини 
бажаришда аудиторлик ташкилоти ходимлари иши устидан етарлича 
бошқарув ва назорат даражаси; аудит жараёни давомида қўлланилган аниқ 
метод ва усулларни аниқлаб беради”
20

Аудиторнинг асосий вазифаси ҳисоботни, компания раҳбарияти 
томонидан қандай тақдим этилган бўлса, шундай текшириш ва уни 
ҳисоботда ахборотнинг тўлиқлиги ва муҳим хатолар йўқлигига асосланиб 
“аудитор фикри” воситасида ўзининг баҳолашини баён этиш. 
Аудит жараёни, уни ўтказишга рухсат олингандан бошлаб, “аудитор 
фикри” тақдим этилгунга қадар, уч босқичга бўлиниши мумкин: 
- режалаштириш
- амалга ошириш; 
- ҳисобот. 
Аудит виждонан ўтказилиши керак ҳамда аудитор зиммасига зарурий 
аудиторлик текшируви ҳажми ва хусусиятини виждонан аниқлаш 
мажбуриятини олади. 
Аудитни режалаштириш ва амалга ошириш ҳамда ҳисоботни тайёрлаш 
аудиторнинг аҳамиятлилик ва рискни баҳолашга асосланиши керак
21
. Аудит 
шундай ўтказилиши керакки, хато қилиш мумкинлиги энг юқори бўлган 
ҳисоботнинг моддалари ва рўйхатга олиш тизими бўлимларига энг кўп 
эътибор қаратилсин. 
5-сон АФМС га мувофиқ, “Аудитор бажарган ишлар ва унинг чиқарган 
хулосалари ҳужжатли расмийлаштирилиши керак. Аудиторлик текшируви 
ҳужжатларидан аҳамиятлилик ва риск қандай баҳоланганлиги ва улар аудит 
ўтказишга қандай таъсир кўрсатганлиги аниқ кўриниб туриши лозим. Аудит 
жараёни сифатли назорат қилиш тизимининг муҳим элементи сифатида 
20
Мерзликина Е.М., Никольская Ю.П. Аудит. Учебник.- М.: ИНФРА-М, 2008. – 189 с. 
21
3-сон “Аудитни режалаштириш” номли АМС. ЎзР молия вазирининг 199 йил 10 ноябрдаги 837-сон 
буйруғи билан тасдиқланган. 


39 
қараши керак”
22
. Сифат назоратини олиб бориш аудит жараёнида 
тайёрланган 
ҳужжатлар 
билангина 
мумкин. 
Аудит 
жараёни 
ва 
стандартлаштирилган ҳужжатлар тасвири барча амалдаги қонунлар, меъёрий 
ҳужжатлар ва аудит стандартларига мос келиши учун доимий равишда 
янгиланиб турилиши керак. 
Қуйида аудит жараёнининг умумий тузилиши келтирилган. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling