Аудиторлик фаолияти тўҒрисида


-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш


Download 44.31 Kb.
bet3/25
Sana14.04.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1357084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

2-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш
10-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
аудиторлик текширувларининг ўрнини, аҳамиятини ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматларининг сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш;
аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш;
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилайди;
аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳони ўтказиш тартибини белгилайди;
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилайди.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ваколатли давлат органи:
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
малака комиссиясининг иш тартиби ва регламентини белгилайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари иштирокида малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва унинг амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлар малакасини оширишнинг намунавий дастурини тасдиқлайди;
Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади;
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминлайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади;
аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилишни амалга оширади.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling