“Авеста” ва археология
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
1422811149 60061
1. “Авесто” ва моддий маданият 2. “Авесто” ва илк давлатчилик Адабиётлар: 1. «Авесто» Яшт китоби. М. Исҳоқов таржимаси. - Тошкент, Шарқ, 2001. 2. «Авесто». Видевдат. М. Исҳоқов таржимаси. - Тошкент, Шарқ, 2008. 3. Арриан. Поход Александра. Пер.М.Е.Сергеенко. - М.:- Л., 1962. 4. Руф Квинт Курций. История Александра Македонского. Под. ред. В.С. Соколова, М.: 1963. www.arxiv.uz www.arxiv.uz « Авесто»да пул муносабатлари, солиқ тўловлари, алоқа йўллари, Аҳамонийлар империяси ва сатрапликлари бошқаруви усуллари тўғрисидаги маълумотлар учрамайди» И.М. Дьяконов. «Авесто» жамоасининг моддий маданияти архаик формада бўлган, бу жамоа ҳали шаҳар ҳаётини ва умуман шаҳарларни билмайди. Меҳнат тақсимоти, яъни деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралганлиги тўғрисида маълумотлар ҳам йўқ, ҳаттоки, бу жамоа темирдан меҳнат қуролларини ясашни ҳам билмаган» М.М. Дьяконов www.arxiv.uz www.arxiv.uz «Авесто» жамоасининг деҳқон ва чорвадор аҳолиси темирни билганлиги ва ундан ҳунармандчиликда кенг фойдаланганлиги хусусида, «Авесто»да махсус ҳунарманд, кулол, тўқувчи каби сўзларни англатган терминларни, каналлар қазилганлиги тўғрисида маълумотлар бор. «Авесто» даври аҳолисининг ижтимоий гуруҳларга ажралганлиги ёки жамоанинг ҳуқуқсиз аъзолари (vira, vaesa) ҳақида маълумотлар борлиги аниқланган. Аслзода (azata, asna), ҳарбий (ravaestar), ҳукмдор (sastar, satar) каби аҳолининг ижтимоий қатламларга ажралганлиги хусусида ҳам илмий изланишлар қилинган. www.arxiv.uz “Авесто” ва археология «Авесто»да аҳолининг ижтимоий гуруҳларга ажралганлиги ёки жамоанинг ҳуқуқсиз аъзолари (vira, vaesa) ҳақида маълумотлар бор. Аслзода (azata, asna ), ҳарбий (ravaestar), ҳукмдор (sastar, satar) каби аҳолининг ижтимоий қатламларга ажралганлиги хусусида ҳам илмий изланишлар қилинган. «Авесто» жамоасининг ижтимоий таркиби ҳам аниқланган: оила (nmana) уруғ, уруғ жамоаси (vis) қишлоқ жамоаси (zantu) вилоят, мамлакат (dahyu ). Оила бошлиғи ( nmanopati ), уруғ оқсоқоли, яъни бошлиғи (vispati ), жамоа бошлиғи (zantupati ), вилоят, мамлакат ҳукмдори (dainhupati ) каби ижтимоий терминлар ҳам аниқланган. Давлатчилик тарихи учун энг муҳим термин бўлган, «Миҳр Яшт»даги вилоятлар бирлашмаси «dainhusasti » термини давлатчилик тарихи учун қимматли ҳисобланади. www.arxiv.uz “Авесто” ва археология • «Авесто» жамоасининг синфий характерини белгиловчи «vira» ёки «vaesa» терминларини И.М. Дьяконов уй хизматкори, қул деб тушунса, В.М. Массон оиланинг, жамоанинг кичик аъзоси деб билади. • Зардуштийлик урф - одатлари бўйича «насасса»ларни ҳам жамиятнинг қуйи табақа аъзоларига қўшиш мумкин. Улар мурда билан боғлиқ барча маросимларни бажаришган. • Унда суғорма деҳқончиликнинг бўлганлигини тасдиқловчи, яъни каналлар қазилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўқиса бўлади . Шимолий Бақтриядаги энг қадимги канал ҳам Кучук I даврига тўғри келади. Бу Бандихон канали. www.arxiv.uz “Авесто” ва археология • «Авесто»да ҳунармандчиликнинг яна бир тури - темирчиликнинг ва умуман темирнинг кашф этилганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмаса - да, «Кичик Авесто»даги «ayah» сўзини В. Гейгер “темир” деб ўқиган бўлса, А. Бартоломэ эса бу терминни умумлаштириб “металл” деб таржима қилган • Бақтриянинг Бандихон ёдгорликлари мажмуасида, Миршоди воҳасининг Қизилча манзилгоҳида ва Қизилтепа қазишмаларида, Сўғд ҳудудидаги Сангиртепа ёдгорлиги ва унинг атрофларида сочилган одам суякларини топишган. Бу ҳолатни кузатган А.С. Сагдуллаев Страбоннинг «Бақтрия атрофлари одам суяклари билан тўла эди. Македониялик Александр бу маросимга барҳам берди» деган хабарини тарихий ҳақиқат деб қабул қилишни таклиф этади www.arxiv.uz “Авесто” ва археология • Қиш даврида, ёмғир ва қорли кунларда мурдага қандай муносабатда бўлиш тўғрисида ҳам «Авесто»дан айрим маълумотларни топишимиз мумкин. Ҳар бир жамоада, ҳар бир қишлоқда майитлар учун алоҳида хона - «ката» қурилганлиги маълум. Қурилган хонанинг кўлами одам тик турганда боши шипга, ётганда эса қўл ва оёқлари деворларга тегмаслиги лозим бўлган. • Сополли маданиятидан фарқли ўлароқ Кучук I даврида ибодатхоналар қурилмаган. Ҳар ҳолда, ҳозирча, археология фани шу даврга оид маҳобатли қилиб қурилган ибодатхоналарни билмайди. Одам ва ҳайвонлар тасвири ифодаланган ҳар хил терракот ҳайкалчалар ясаш одати ҳам унутилган. www.arxiv.uz “Авесто” ва давлатчилик • «Авесто» пайдо бўлган Ёз I даври сўзсиз синфий муносабатлар тўлиқ шаклланган даврдир. Аҳолининг синфий табақаланганлигини тасдиқловчи археологик манба аркларнинг пайдо бўлишидир. Ёз I даврида Ўрта Осиё ҳудудларида илк маротаба мудофаа деворлари билан ўралган арклар пайдо бўлган бўлса, «Авесто»нинг деярли барча қисмларидан жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тенгсиз аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни топиш мумкин. Жумладан, Митрага ибодат қилганда, сиғинганда унга бой ёки камбағал одамларнинг фарқи йўқлигига ишора этилганлигини ўқишимиз мумкин: • Ибодатни ижобат - • Қилгумдир мен албат • Хоҳ фақир, хоҳ подшоҳнинг • Авесто даври жамоаси тўғрисида гап кетганда Митра алқовидан қуйидаги маълумотларни билиб олишимиз мумкин: • Митрага топинурмиз • О, уй сардори Митра. • Уруғ, аймоқ ва халқнинг • Мамлакат, жамоанинг • Сардори улуғ Митра ... • Энг кичик жамоа сифатида уй ва унинг сардори, кейинги жамоа бирлашмаси уруғ сифатида намоён бўлса, уруғлар бирлашиб мамлакат ёки давлатни ташкил этган. www.arxiv.uz “Авесто” ва давлатчилик Агар уйда уй боши, уруғда уруғ боши қабилада йўлбошчи Мамлакатда ҳукмдор, бўлса каззоб, алдоқчи Митра ҳалок айлагай. Ушбу сатрлардан билиш мумкинки, ўрганилаётган даврнинг ижтимоий ва сиёсий бирлашмалари оила (уй) уруғ қабила мамлакат (давлат)дан иборат бўлиб, буларни оила бошлиғи(ота), уруғ бошлиғи, қабила йўлбошчилари ва мамлакатни шоҳлар бошқарган . www.arxiv.uz “Авесто” ва давлатчилик • Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling