•
Кавилар мамлакати ёки Кавилар давлати масаласи илк маротаба А.
Кристенсен, И.М. Дьяконов, И.В. Пьянков сўнг Г. Ньоли томонидан фанга
олиб кирилган. И. Пьянковнинг «Авесто» ва «Шоҳнома» бўйича олиб
борган тадқиқотларига кўра, Кавилар давлатининг ривожланиши
хронологик жиҳатдан икки - илк ва сўнгги Кавилар даврига бўлинади.
Илк Кавиларнинг асосчиси Кави Кавата бўлиб, унинг меросхўри Кави
Апиваху ҳисобланади. Кави Апивахунинг тўртта ўғли ҳам кави унвонида
бўлган. Ўғилларининг орасида Усан (Усадан) ва Усаннинг набираси
Хаусрав Кавилар сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Хаусрав Кавиларни
кичик подшоҳликларга бўлиб бошқарган. Шундай ҳукмдорлардан бири
Кави Виштаспа бўлиб, у Бақтриянинг ҳукмдори бўлган. И.В. Пьянков
«Авесто»да эсланадиган Усан, Хаусравларни илк Кавилар ҳукмдорлари
деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрича, Зардуштнинг «ўз юртидан паноҳ
тополмай» Бақтриядан, унинг шоҳи Виштаспа хонадонидан макон
топишидан бошлаб Кавилар давлати ривожланишининг иккинчи босқичи
бошланади. «Авесто»да илк Кавилар, яъни Зардуштгача бўлган Кавилар
«мустабидлар» деб аталган бўлса, зардуштийликни қабул қилган
Кавиларга нисбатан «Авесто» яхши муносабатда бўлган.
•
Илк Кавиларнинг яшаган даврини И.В. Пьянков мил.ав. 900-775 йиллар
билан белгилайди, бунга асос қилиб Кави Ваштаспанинг ҳукмронлик
даврини ва унинг саройида Зардуштнинг яшаган даврини VII асрнинг
иккинчи ярми деб ҳисобланишини асос қилиб олади.
www.arxiv.uz
“Авесто” ва давлатчилик
•
«Авесто»нинг Яшт қисмида кўчманчи тур қабиласининг шоҳи Франграсьян
(Афрасиёб) бутун арийлар мамлакатининг ҳукмдори сифатида тилга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |