диний эркинликлари учун курашган шоҳликлар сифатида куйланади.
•
«Авесто»нинг Видевдат алқовида Заратуштра ва Ахурамазданинг савол ва
жавоблари ифодаланган бўлиб, мамлакатларнинг яратилиши борасида
баённомалар мавжуд. Ушбу баённомаларга мувофиқ Ахурамазданинг энг
аввал Арьяна-Вайджани, иккинчи ўринда Гава Сугда, сўнг Мору, Бахди,
Хоройу каби жами 16 та мамлакатни «яратганлиги» ҳақида маълумотлар
мавжуд. Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики «Авесто»нинг Видевдат
алқови Яшт алқовига нисбатан давр жиҳатидан кейин ёзилган деб айтиш
мумкин. Чунки бу ерда тарихий географик номлар аниқ кўрсатилган.
•
Шундай қилиб, «Авесто»нинг Яшт китобида эсланадиган
Парадата(Паретака), Атвийа, Хйана, Кави ва Тур каби юрт номларини
шаклланиб келаётган ҳудудий давлатлар сифатида қабул қилишни таклиф
этамиз. Фикримизча, шу ва шу каби ҳудудий давлатлар асосида Аряна-
Вайджа (Арийлар юрти), Гава Сугда (Сўғд), Мору (Марғиёна), Бахди
(Бақтрия), Хоройу (Хваразм) каби йирик давлатлар пайдо бўлган.
www.arxiv.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |