Август 2020 17-қисм


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/55
Sana28.09.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1688857
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
17.Fizika matematika 2 qism

МУАММО
1-ғоя
2-ғоя
3-ғоя
ҚАРОР:
“Қарор шажараси” методи қуйидаги шартлар асосида қўланилади: 
1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин мунозара, таҳлил учун мавзуга оид бирор 
муаммони белгилайди. Гуруҳлар томонидан қабул қилинган хулосалар (қарор)ларни ёзиш 
учун плакатларни тайёрлайди. 
2. Ўқитувчи ўқувчиларни 4 ёки 6 нафар кишилардан иборат гуруҳларга ажратади. Му-
аммонинг ҳал этилиш, у борада энг мақбул қарорнинг қабул қилиниши учун муайян вақт 
белгиланади. 
3. Қарор қабул қилиш жараёнида гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси томонидан билдири-
лаётган вариантларнинг мақбуллик ҳамда номақбуллик даражалари батафсил муҳокама 
қилинади. Ҳар бир вариантнинг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатлари ёзиб борилади. Бил-
дирилган вариантлар асосида муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилувчи усул хусусида 
гуруҳ асосида бир тўхтамга келиб оладилар. 
4. Мунозара учун ажратилган вақт ниҳоясига этгач, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз гуруҳи 
қарори борасида ахборот берадилар. Зарур ҳолларда ўқитувчи раҳбарлигида барча ўқувчилар 


33
Август 2020 17-қисм
Тошкент
билдирилган хулоса (қарор)ларни бир-бири билан қиёслайдилар.
Муаммо юзасидан билдирилган қарорлар борасида саволлар туғилгудек бўлса, уларга 
жавоблар қайтарилиб борилади, ноаниқликларга аниқлик киритилади. Агарда барча 
гуруҳлар томонидан муаммо юзасидан бир хил қарорга келинган бўлса, ўқитувчи бунинг 
сабабини изоҳлайди.
“Кластер” методи ёрдамида ўрганиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Таълим олувчи-
ларга тарқатма материаллар асосида муаммоли саволлар берилади ва уларнинг фик-
рлари чегараланмаган ҳолда баён этилади. Кластерларга бўлиш. Бу педагогик стратегия 
бўлиб, таълим олувчиларнкнг у ёки бу мавзу бўйича эркин ва бемалол ўйлашларига
ёрдам бсради. У фақат ғоялар орасидаги боғланишларни фикрлашни таъминлаш
имкониятини берадиган тузилмани аниқлаб олишни талаб қилади. У фикрлашнинг 
оддий шакли эмас, балки мия фаолияти билан боғланади. Қуйида, ўқитувчи-устанинг
ишлаб чиқариш жараёнида ўқувчиларни ўқитишда қуйидагиларга эришмоғи лозим, 
расмни тўлдиринг: 
Таълимига бундай ёндашувлар ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантириш-
да асосий меъзон бўлиб хизмат қилади. Компетенция буфан бўйича эгаллаган назарий 
билим, амалий кўникма ва малакаларни кундалик ҳаётида дуч келадиган амалий ва на-
зарий масалаларни ечишда фойдаланиб, амалиётда қўллай олишдир. Ўқувчиларнинг 
маълум компетенциялани эгаллаганлик даражалари эса уларда компетентликнинг ри-
вожланишига олиб келади. Компетентлилик–(лотинча: cомпетенс– лаёқатли, қобилияти 
бор) компетентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари, 
ташаббускорлик,ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти,реал 
баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотни саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари 
ҳам киради.
Хўш, ҳозирги кунда компетенциявий ёндашувга асосланган таълим нима учун за-
рур бўлиб қолди. Бу саволга жавоб бериш учун таълим тизими, шахс, давлат ва жамият, 
фан ва ишлаб чиқаришдан иборат бўлган миллий моделнинг айрим қисмларидаги улкан 
ўзгаришлар хусусан, давлат ва жамиятнинг тубдан ўзгариши, ҳаётимизга кириб келган 
ахборот-коммуникацион воситалари, фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган замона-
вий ишлаб чиқариш технологиялари ва олдинги ёшлардан тубдан фарқ қилувчи ўзгача 
фикрловчи ёшларнинг вужудга келганликларини келтириш мумкин.


34

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling