Август 2020 8-қисм
Бухоро давлат тиббиёт институти
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
8.Adabiyot 1 qism
Бухоро давлат тиббиёт институти
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси асситенти dildoranazarova1919@gmail.com +998914122802 Аннотатсия: Ушбу мақолада Жамол Камолнинг Ватан мавзусидаги шеърлари бошқа ижодкорлар талқинида таҳлил қилинади. Калитсўзлар:ташбеҳ,уфқ,талмеҳ Аннотация:В данной статье исследуются анализы стихотворений о Родине Жамола Ка- мола, произведенные другими деятелями литературы Ключевые слова: ташбех, горизонт, талмех Маълумки, Ватан ҳақида ёзмаган бирорта ҳам шоир йўқ. Лекин Жамол Камолнинг бу мавзудаги битиклари оҳорли фикр, туйғу ва кечинмалардан иборат. Уларда туғилиб ўсган Ватанга қайноқ муҳаббат туйғулари уфуриб туради. Шоир ташбеҳлари бетакрор. Мазкур мавзудаги бир неча шеърлари мулоҳазаларимизни тасдиқлаб туради. Бу жиҳатдан “Энг буюк тупроқ” шеъри эътиборни тортади: Тўрт буюк уфқингдан нур тушаётир, Тўртбуюкуфқингдаюлдузжавлони. Кўзларисевинчданярқираётир, Қанотбоғлаётирдилбандингжони. Отамнинготаси шу буюктупроқ, Онамнингонаси шу буюктупроқ. Биржигарпорангман,қутлуғватансан Шарафостонаси,эй буюктупроқ 1 Маълумки, Ўзбекистон қуёшли ўлка деб таъриф этилади. “Уфқ” деганда осмон ва ер туташган чегара тушунилади 2 . “Тўрт буюқ уфқ” эса тўртта қутб: Шарқ, Ғарб, Жануб, Ши- молнинг кесишган жойи. Айтиш мумкинки, бу шоирнинг бетакрор топилмаси. Сабаби, Ўзбекистонинг қуёшли ўлка эканлигини шу ифода орқали тасвирлайди. Қолаверса, “От- амнинг отаси, эй буюк тупроқ”,”Онамнинг онаси, эй буюк тупроқ” сатрлари ҳам Ватан мадҳини улуғловчи улкан қудратга эга. Бунда Ватаннинг боқийлиги назарда тутилган. Жангужадаллардакўпқонингоқди, Ёшэдимбўлмадимғамингга ғамдош. Бугун ой устидаюлдузингбоқди, Бағримгабағринижойладиқуёш (25). Бунда шоир Ватаннинг яқин ўтмишига, яъни Иккинчи жаҳон урушида ўзбек ўғлонларининг шу юрт учун жон олиб, жон берганларига ишора қилинади. Шу ўринда биографизм кўзга ташланади. Шоир бу оловли йилларда ҳали бола бўлган, ёш идроки билан уни ҳис қилган ва болалик хотираларига муҳрланган. Шу боис навқирон йи- гитлар қатори “ғамингга ғамдош бўлмадим” дея ўкинади. “Бугун ой устида юлдузинг боқди” дер экан шоир, истиқлолга шукрона қилади. Бунда “юлдуз” истиқлол рамзи бўлиб келади. “Бағримга бағрини жойлади қуёш” мисранинг тадрижий давоми бўлиб, “қуёш” истиқлолдан нурланган юрт тимсолини ифодалаб келади. Нечук энтикдим? Тўрт буюк уфқинг Юлдуз оламидай қаршимдан ўтди Кўзимни порлатган ёнар ёқутинг Бироташбўлдиюжонимнитутди (25). Юқоридаги сатрларда қўлланилган “ёнар ёқут” ҳам шоирнинг бадиий топилмаси. Маъ- лумки, ёқут қизил рангли тошдир. “ёнар ёқут” бунда Ватан меҳрини ифодалаб келади. Шоирнинг “Ўзбекистон туни”шеъри ҳам Ватанга муҳаббат туйғулари билан тўлиб- 1 Жамол Камол. Сайланма. Олти жилдлик. I жилд. Аср билан видолашув. –Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйи, 2018. –Б 25. (Кейинги парчалар шу жилддан олинади ва қавс ичида бети кўрсатилади). 2 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдлик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling