«avtohamroh» журнали кутубхонаси ЙЎЛ Ҳаракати қоидаларига
Download 7.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Yo`l harakati qoidalariga curatli sharhlar va testlar
Ғ
1 1 19. ТУРАР-ЖОЙ ДАҲАЛАРИДА ҲАРАКАТЛАНИШ 19.1. Турар-жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 белги лари билан белгиланган худудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишига рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг харакатланишига асоссиз халакит бермасликлари керак. Аҳоли яшайдиган жой куча, майдон, иморат, иншоот ва шу каби- лардан иборат бўлиб, бу жойларда кун давомида транспорт восита лари ва пиёдаларнинг узлуксиз ҳаракатланиши кузатилади. Турар жой дахалари, аҳолининг истиқомат килиши учун мулжалланган бўлиб, ундаги харакатланиш куча ва майдонлардаги харакатланишдан катта фарқ килади. Кўпчилик ҳолатларда турар- жой даҳаларида пиёдалар учун алоҳида тротурар бўлмасдан, улар нинг харакатланиш и катнов қисми бўйлаб белгиланган (пиёда ва транспорт воситала рига я гона йўлка). Транспорт во ситасининг турар- жой дахасидаги йулкалардан транзит ҳаракатланиши кўзда тутилмаган, балки бу йўлкалар истикомат 74 жойи билан шаҳар кўчаларини боғлаш учун хизмат килади. 19.2. Турар-жой даҳаларида: - механик транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш; - юргизгичи ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш; - рухсат этилган тўла вазни 3.5 тоннадан ортиқ бўлган юк авто- мобилларининг махсус ажратилган, белги ёки чизиқлар билан бел гиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши такикланади. Турар-жой даҳаларида истиқомат қилувчилар кўп ҳаракатланиши ва ҳар қадамда муюлишлардан болаларнинг югуриб чиқиб қолишлари мум- кинлигини ҳисобга олиб, ҳайдовчи хавф- сизликни таъмин- лайдиган тезлик би лан ҳаракатланиши (ЙҲҚ-12.1) ҳамда пиёдаларга имти ёз бериши лозим. Тўхташ ва тўхтаб ту риш учун пиёдалар ва транспорт воситаларининг харакатланишига халакит бермайдиган жойни танлаши керак (ЙҲҚ-14.4). Атроф-мухдтни ишлаб бўлган газлар билан булғатмаслик, истиқомат қилувчиларга зиён етказ- маслик учун тўхтаб турганида автомобиль юргизгичини тўхтатиб, ўчириб қўйиши керак. Қатнов кисмининг кенглиги етарли даража да бўлмагани сабабли тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк ав томобиллари тўхтаб турганида, ўз габарит ўлчамлари билан йўлни пиёда ва бошка транспорт воситаларидан тўсиб кўяди. Шу сабаб ли турар-жой дахаларида тегишли белгилар ёки чизиқлар бўлмаса, тўла вазни 3,5 тоннадан зиёд бўлган юк автомобилларининг тўхтаб туриши тақиқланади. 19.3. Турар-жой даҳаларида хайдовчилар пиёдалар хавф сизлигини, шунингдек, ушбу худуддаги иншоот, курилма ва ўсимликларнинг шикастланмаслигини таъминлашлари зарур. 19.4. Турар-жой дахаларидан чикишда хайдовчилар бошка харакат катнашчиларига йўл беришлари керак. 19.5. Ушбу бўлимдаги талаблар ҳовлили худудларга хам тегиш- лидир. Юқорида айтилганлардан ташқари, хайдовчи турар-жой даҳасида харакатланар экан, иншоот, курилма ва ўсимликларнинг шикаст ланмаслигини таъминлаши зарур. 75 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling