«avtohamroh» журнали кутубхонаси ЙЎЛ Ҳаракати қоидаларига


Download 7.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/151
Sana06.11.2023
Hajmi7.97 Mb.
#1750484
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151
Bog'liq
Yo`l harakati qoidalariga curatli sharhlar va testlar

«Катга ўлчамли юк» - ичига кенглиги 50 милли- 
метрли, диагонал бўйича галма-гал жойлашган кизил 
ва оқ рангли чизиқлар туширилган, нур қайтарадиган 
юзали, ўлчами 400x400 миллиметрли тўртбурчак ш а­
клидаги белги.
«Узун ўлчамли транспорт воситаси» - юкли ёки юксиз узунли- 
ги 
2 0
метрдан ошадиган транспорт воситасининг, икки ёки ундан 
кўпроқ тиркамали автопоездларнинг оркасига кенглиги 40 милли­
метр бўлган кизил ҳошияли, ўлчами 
1200
x
2 0 0
миллиметр бўлган, тар- 
кибнинг тасвири туширилган сариқ 
рангли тўртбурчак шаклидаги белги.
Кўрсатилган ўлчамли белги ни жой- 
лаштиришнинг имкони бўлмаса, бир
хил иккита 600x200 миллиметрли ўлчамдаги белгини транспорт 
воситасининг ўқига симметрик равишда ўрнатишга йўл 
қўйилади.
«Фал о кат сабабли тўхташ» - милтилловчи кизил 
чирок ва давлат стандарти талаблари асосидаги учбур- 
чак шаклидаги белги.
Ҳайдовчиларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги таниқлик 
белгилари ўрнатилиши мумкин.
«Ш ифокор» - шифокор-ҳайдовчи бошқараётган 
транспорт воситасининг олд ва орқа томонига 
ўрнатиладиган, томонлари 140 миллиметрдан бўлган 
кўк рангли тўртбурчак ичида диаметри 90 миллиметр­
ли оқ доирага қалинлиги 25 миллиметрли кизил хоч 
тасвири туширилган белги.
«Ногирон» - биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони 
бошкараётган транспорт воситасининг олд ва орқа то-
Узуи ўлчамли транспорт еоснтасн
Ф алокат гуфпйли
Шифокор иЯлошчв 
бошввраблш!
Ногирон хдЯдовчн
бовккреВпеЕ
101


монига ўрнатиладиган барча томонлари 150 миллиметрдан бўлган 
ва қора рангдаги 7.17 йўл белгисининг тасвири туширилган сариқ 
рангли тўртбурчак шаклидаги белги;
28.4. 
Механик транспорт воситалари- 
ни шатакка олишда эгилувчан улагични 
кўрсатадиган огохлантиру вчи курил ма 
ўлчами 
2 0 0
x
2 0 0
миллиметр бўлган, диа­
гонали бўйича кетма-кет жойлашган 
50 миллиметр қалинликдаги қизил ва оқ рангли чизиқлар туши­
рилган, ёруғлик кайтарадиган юзали байроқчалар ёки тахтачалар 
кўринишида тайёрланиши керак. Эгилувчан улагичнинг ҳар бир 
метрига биттадан огохдантирувчи қурилма ўрнатилади.
28.6. Қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш 
тақиқланади:
- агар автомобиллар, автобуслар, автопоездлар, тиркамалар, мо- 
тоцикллар, мопедлар, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналар- 
нинг техник ҳолати ва жиҳозланиши 3-иловадаги транспорт во­
ситаларидан фойдаланишни тақиклайдиган шартлар рўйхатининг 
бирон-бир талабига жавоб берса;
- троллейбус ва трамвайларда тегишли техник фойдаланиш 
қоидаларида кўзда тутилган носозликлардан бирортаси мавжуд 
бўлса;
- транспорт воситалари давлат техник кўригидан ўтмаган, шу- 
нингдек, тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган бўлса;
-тран сп орт воситалари йўл ҳаракати хавфсизлиги органларининг 
рухсатисиз милтилловчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора 
билан жихозланган, кузовнинг ён томонига ИҲХБ билан келиш- 
масдан қия оқ чизиқ тортилган, кўзда тутилмаган жойларга тегиш­
ли рақам белгилари ўрнатилган, агрегат ва қисмларнинг рақамлари 
ёки ракам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, 
ўзгартирилган бўлса.
28.7. Транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан 
фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахсларга 
куйидагилар тақиқланади:
- техник носозлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган, тегиш­
ли рухсатсиз қайта жиҳозланган, белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтказилмаган ёки давлат техник кўригидан ўтказилмаган транс­
порт воситаларини йўлга чиқариш;
- йўл ҳаракати хавфсизлигига тахдид соладиган хар қандай маст- 
лик (алкоголь, наркотик ва бошқалар) ҳолатида ёки сезгирлик ва
102


эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, чарчоқлик 
ёки бетоблик ҳолатида, шунингдек, тегишли тоифадаги транспорт 
воситаларини бошқариш хуқуқи бўлмаган, белгиланган мудцатда 
тиббий кўрикдан утмаган, наркотик моддалар ёки спиртли ичим- 
ликларни сурункали истеъмол қилувчи шахе сифатида ҳисобда 
турган шахсларни транспорт воситасини бошқаришга қўйиш;
- асфальт ёки цемент-бетон қопламали йўлларга занжирли трак­
тор ва бошқа ўзиюрар механизмларни чиқариш.
28.8. Йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотлари- 
нинг ҳолатига жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахслар:
- йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотларини 
йўл ҳаракати хавфеизлигини таъминлайдиган ҳолатда сакдашга;
- йўл ҳаракатига халақит берадиган ҳар қандай тўсқинлик вужуд- 
га келса, уларни ўз вақтида бартараф этиш, йўл ҳаракати хавфсиз­
лигига тахдид соладиган ҳолларда ҳаракатни чеклаш ёки тақикдаш 
чораларини кўришга мажбурдирлар.
28.9. Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар ман­
сабдор ва бошқа шахслар иш олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати 
хавфеизлигини таъминлашга мажбурдирлар. Бундай жойлар, шу­
нингдек, йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш 
бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма 
ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва 
тўсувчи мосламалар билан, куннинг қоронғи вактида ва етарлича 
кўринмаслик шароитида эса қўшимча қизил ёки сариқ чироқлар 
билан жиҳозланиши керак.
Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг йўлларда транспорт во­
ситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган 
бўлиши керак.
28.10. Амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда 
тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ИҲХ органлари 
билан белгиланган тартибда куйидагилар келишилади:
- шаҳарларда ва автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этиш- 
ни лойиҳалаш, йўлларни ҳаракатни ташкил этувчи техник восита- 
лар билан жиҳозлаш;
- йўллар, йўл иншоотларини қуриш, қайта реконструкция қилиш 
ва таъмирлаш ишларини лойиҳалаш;
- йўлларга бевосита кўринишни чекловчи ёки пиёдалар 
ҳаракатини қийинлаштирувчи киоскалар, транспарантлар, плакат- 
лар, реклама тахталари ва шунга ўхшашларни ўрнатиш;
- йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатлар-
103


нинг жойлашиши;
- йўлпарда оммавий, спорт ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш, уларга махсус 
ёруғлик ва товуш мосламаларини ўрнатиш, транспорт воситалари 
кузовининг ён томонига қия оқ чизиқлар тортиш;
- мазкур коидаларнинг 26.5 бандида келтирилган транспорт во­
ситаларининг ҳаракатланиши;
- бошқаришни ўргатиш рухсат этилган йўллар рўйхати ва чиз- 
маси;
- йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатига 
хавф тугдирувчи ҳар қандай ишларни олиб бориш.

Download 7.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling