Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит


(malumot kam)*Геологик Блок


Download 39.79 Kb.
bet3/8
Sana31.03.2023
Hajmi39.79 Kb.
#1314511
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Geologik Terminlar

(malumot kam)*Геологик Блок – Тектоникада маълум ҳажмни белгилайдиган тушунча, яъни ер қобиғининг мустақил, ҳар томондан, ёриқлар билан чегараланган бир қисми.
Брекчия – (итал. brecia – синиқ, парчаланиш) йирик парчаланган тошлардан иборат цементлашган тоғ жинси бўлакчалари, бир неча см.дан 1-2 м. гача бўлади. Табиатда вулканик, чўкинди ва тектоник Брекчия кенг тарқалган. Брекчияда тўлдирувчи материал (яъни цемент) мавжуд. Брекчия тоғ жинсларининг емирилиши, карстларнинг қулаб тушиши, ҳайвон суяклари, вулканик жинсларнинг лавалар ва лойқалар билан цементлашишидан пайдо бўлади.
Будинаж – линза шаклидаги структура. Одатда деформацияга учраган ўзгарган жинсларга хос. Ўзгарган қатламлар оралиғидаги қаттиқ жинслар қайишқоқ қаватлар билан ўралиб, қаттиқ жинслар босим остида уларнинг чўзилиб, айрим-айрим дук шаклида ётади.
ВзбросУзилма . Ер ёриғи шаклларидан бири. Унинг сурилиш текислиги анча тик – 60-90 . Унинг осилувчан қаноти ётувчи қанотига нисбатан кўтарилган. Сурилиш текислиги йўналишининг тоғ жинслари қатламидаги йўналиши нисбатига қараб, Узилма мос, кўндаланг, қиялама бўлади. Агар сурилиш текислиги бўйича ётувчи қанот осилувчан қанотга нисбатан кўтарилган бўлса, бундай Узилма тескари Узилма деб юритилади. Бир неча ўзаро яқин ва параллел Узилмалар тангачасимон Узилма деб аталади.
Геологик ёш – Маълум бир геологик ҳодиса содир бўлганидан то ҳозиргача (яъни бирон янги геологик ҳодисагача қатламлари, ёки маълум бир тоғ жинсининг вужудга келиши, бир хил организмларнинг нобуд бўлиши ва бошқаларининг пайдо бўлиши, интрузиянинг ёриб чиқиши ва ҳ. к. лар) ўтган вақтни акс эттиради. Геологик ёш минг ва млн. йиллар билан ўлчанади. Нисбий ва мутлақ геологик ёшга бўлинади. Геологик ёш минераллар таркибида радиоактив элементларнинг парчаланишига кетган вақт чўкиндиларнинг ҳосил бўлиш тезлиги билан аниқланади ва эра, давр, аср бирликлари билан ифода этилади (қаралсин Геохронология).
Вулканизм – Вулкан жараёнлари – магманинг Ер ички қисмидан мантия, юқори мантия, Ер пўстининг туби то юзасига чиқиши билан боғлиқ бўлган жараёнлар йиғиндиси. Бу жараёнлар натижасида ер юзасида ҳар хил шароитда бир қатор вулканлар пайдо бўлади. Ҳосил бўлиш тарзи ва геологик шароитларга мансублигига қараб, қуйидаги турлари ажратилади: бошланғич вулканизм, геосинклиналь ва платформа ўлкаларида вулканизм ва ҳоказо.

Download 39.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling