274. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сиёсий партияларга қандай таъриф берилган?
a) сиёсий партиялар аввало сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун курашадилар ва шу мақсадда фуқароларга уларнинг манфаатларини қондириш билан боғлиқ кўплаб асосланмаган ваъдалар берадилар;
*b) сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар;
c) сиёсий партиялар муайян мақсад атрофида бирлашган зиёлилар гуруҳи бўлиб, улар фуқароларнинг сиёсий онгини ошириш, инсоннинг сиёсий маданиятини юксалтириш ҳақида тинмай қайғурадилар.
275. Цензура нима?
a) оммавий ахборот воситаларининг иш услуби;
*b) сўз эркинлигини чекловчи чоралар;
c) эътиқод эркинлигига путур етказувчи ҳаракатлар.
276. Кимлар Ўзбекистон халқи номидан иш олиб бориши мумкин?
*a) Олий Мажлис ва Президент;
b) етакчи сиёсий партия ва Президент;
c) Вазирлар Маҳкамаси ва Президент.
277. Сепаратизмнинг моҳияти нимада намоён бўлади?
*a) алоҳидаликка интилишда;
b) бошқаларни ирқий камситишда;
c) миллий устунликка даъволарда.
278. «Эрурсен шоҳ, агар огоҳ сен-сен, Агар огоҳ сен-сен, шоҳ сен-сен» сатрлари кимнинг қаламига мансуб?
*a) Навоий;
b) Форобий;
c) Бобур.
279. Ўзбекистонда омбудсман ким?
*a) Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили;
b) ҳукумат фаолиятини назорат қилувчи мансабдор шахс;
c) давлат органлари ва фуқароларнинг ўзаро муносабатлари.
280. Сиёсий партия фракцияси бу –
a) сиёсий партиянинг ҳуқуқлари аниқ белгилаб берилган низом, дастур ва қонунлар йиғиндиси;
*b) парламент ёки бошқа вакиллик органидаги бир партия аъзоларидан иборат депутатлар гуруҳи;
c) сиёсий партиянинг сайловолди платформаси, жамиятни ислоҳ қилишнинг амалий дастури.
281. Ҳокимият ресурсларига берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
*a) ҳокимият ресурслари – кўзланган мақсадларга эришиш йўлида ҳокимият объектларига таъсир кўрсатиш учун қўлланиладиган воситалар;
b) ҳокимият ресурслари – давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун талаб этиладиган моддий ва маънавий бойликлар, табиий ресурслар;
c) ҳокимият ресурслари – инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга, комил инсонни тарбиялашга хизмат қиладиган воситалар йиғиндиси.
282. Қуйида келтирилган таърифлардан қайси бири либерал етакчиларга мос келади?
*a) бошқарувни одамлар ихтиёрига топшириб қўйиш, пассив бошқарувчилик, бепарволик;
b) бошқаришнинг мажбурловчи усулларига эмас, рағбатлантирувчи усулларига таяниш;
c) бир киши ҳокимиятининг устунлиги, қатъиятли ва қаттиққўл бошқарувни амалга ошириш.
283. Давлат бошқа сиёсий институтлардан нимаси билан фарқ қилади?
*a) расмийлиги, максимал ҳокимияти, муаммоларни ҳал қилишнинг кенг имкониятлари билан;
b) ошкоралиги, жамиятнинг барча аъзолари учун очиқлиги, фаолиятининг шаффофлиги билан;
c) фақат муносиб кишилар томонидан бошқарилиши, демократик меъёрларга таяниши билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |