Автоматик бошқарув тизимининг вақт ва частотали характеристикалари. Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими


Download 297.01 Kb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi297.01 Kb.
#1561085
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТЖБАКТ

Чизиқли тизимлар учун суперпозиция тамойили қуйидагича айтилади: тизимнинг бир вақтда таъсир этувчи бир неча кириш таъсирларига кўрсатадиган реакцияси ҳар бир кириш таъсирига кўрсатиладиган алоҳида реакцияларнинг йиғиндисига тенгдир.

Чизиқли тизимлар учун суперпозиция тамойили қуйидагича айтилади: тизимнинг бир вақтда таъсир этувчи бир неча кириш таъсирларига кўрсатадиган реакцияси ҳар бир кириш таъсирига кўрсатиладиган алоҳида реакцияларнинг йиғиндисига тенгдир.

Энг кўп тарқалган типик кириш таъсирлари қуйидагилардир: поғонасимон, импульсли ва гармоник таъсирлар.

Мураккаб шаклга эга бўлган ихтиёрий u(t) кириш сигналини типик ui(t) сигналлар йиғиндиси кўринишда тасвирлаш мумкин ва тизимнинг ҳар бир алоҳида ташкил этувчи кириш сигналларига реакциясини тадқиқ этиб, кейин суперпозиция тамойилидан фойдаланиб, чиқиш миқдорининг натижавий y(t) ўзгаришини ташкил этувчи yi(t) чиқиш сигналларининг йиғиндиси сифатида олиш мумкин.

Автоматик бошқариш назариясида поғонасимон таъсир деб аталувчи қуйидаги кўринишдаги

Автоматик бошқариш назариясида поғонасимон таъсир деб аталувчи қуйидаги кўринишдаги


функция айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Тизимнинг(бўғиннинг) ўтиш функцияси деб шундай функцияга айтиладики, бу функция тизим(бўғин) киришига поғонасимон бирлик таъсир берилганда унинг чиқиш миқдорининг нолга тенг бошланғич шартларда ўзгаришини ифодалайди. Одатда ўтиш функциясини h(t) деб белгилайдилар. Шундай қилиб, h(t) ўтиш функцияси тизимнинг(бўғиннинг) нолга тенг бошланғич шартларда поғонасимон бирлик таъсирга кўрсатадиган реакциясини ифодаловчи функциядир.
Ўтиш функциясининг графигини – h(t) функциясининг t вақтдан боғлиқлик чизиғини ўтиш характеристикаси деб атайдилар.

Тизимнинг(бўғиннинг) импульсли ўтиш функцияси деб унинг импульсли бирлик таъсирга нолга тенг бошланғич шартларда кўрсатадиган реакциясини ифодаловчи функцияга айтилади. Импульсли ўтиш функциясини деб белгилайдилар. Импульсли ўтиш функциясининг графигини импульсли ўтиш характеристикаси деб атайдилар.


Download 297.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling