Қисқача хулоса
Ахборот тизими - ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланиш имконини берадиган ташкилий жиҳатдан тартибга солинган мажмуадир.
ААТлари икки қисмдан ташкил топади: таъминловчи ва функционал қисм. Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий, лингвистик, эргономик, технологик таъминотларга бўлинади. Ахборот тизимининг функционал қисми ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди. ААТлари турли белгилар бўйича туркумланади.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини тизимга тадбиқ этиш ахборот маҳсулотларига кириб бориш вақтини тежайди. ААТ ва технологияларини яратиш мутахассислар сонининг қисқаришига олиб келмайди, балки уларнинг меҳнатини сифат жиҳатидан ўзгартириш имконини беради, меҳнат унумдорлигини ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |