- 3-Мавзу: Автоматлаштирилган йўл маълумотлари банкини шакллантириш назарий асослари ва уларни яхшилаш йўллари
- Р Е Ж А:
- 1.Йўл маълумотлари банки ва йўллар ҳолатини бошқаришда уларнинг ўрни.
- 2.Автомобил йўлларини мониторинги, диагностикаси, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни режалаштиришнинг энг кўп тарқалган услублари.
- 3.Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш стратегиясини танлаш.
- 4.Йўллар ҳолати мониторингининг маҳаллий ва хорижий тизимлари, уларни назарий асослаш.
- Автомобилъ йўлларининг транспорт-эксплутация ҳолатини баҳолаш йўл корхоналарининг лойиҳалаш ёки илмий-тадқиқот ташкилотларнинг буюртмаси асосида амалга оширилади ва бунда йўл корхоналарининг инженер-техник ходимлари ва бўлим бошлиқлари ташкил этади.
- Транспорт-эксплуатация ҳолатини баҳолаш йўл корхонаси тасарруфидаги бутун тармоқ бўйича амалга оширилади.
- Автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатация ҳолатини лойиҳалаш ёки илмий тадқиқот институтининг кўчма йўл лабораторияси ёрдамида бажарилади.
- Қуйидаги ҳолатларда автомобиль йўли ёки унинг участкаси ҳолатига баҳо берилмайди текширувлар ўтказилмайди:
- - табиий офат туфайли бузилганда;
- -ўрганиб чиқиш даврида қайта қурилаётган ёки мукаммал таъмирланаётган бўлса.
-
- Йўл корхонаси - лойиҳаловчи ёки илмий тадқиқот институти кўчма йўл лабораториясининг бошлиғига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
- - текширилаётган автомобиль йўлининг паспорти;
- - йўл тўшама конструкцияси бўйича ишчи чизмалар;
- - автомобиль йўлини қуриш, қайта қуришдан кейин эксплуатацияга текшириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар;
- - йўл белгилари ва иншоотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган жойлаштириш схемаси;
- - автомобиль йўлини олдинги ўрганиб чиқиш карточкаси, у, йўлнинг транспорт-эксплуатация ҳолатини баҳолашда бирламчи хужжат саналади.
-
- Эксплуатация жараёнида автомобиль йўлининг ҳолати мунтазам ўзгариб туради. Йўлни таъмирлаш ва сақлаш ишларининг тури, ҳажми, бошқариладиган жойи ва вақтини тўғри белгилаш учун ҳар бир участканинг шу пайтдаги ҳолати, деформациялар ва бузилишлар пайдо бўлишининг хусусияти ва сабаблари ҳамда уларнинг мумкин бўлган ривожланиш суръатлари ҳақида аниқ маълумот бўлиш зарур.
- Йўлнинг ҳолати ҳақидаги маълумотни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва фойдаланиш жараёнига йўл-эксплуатация хизмати алоҳида эътибор беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |