Автоматлаштирилган йўл маълумотлари банкини шакллантириш назарий асослари ва уларни яхшилаш йўллари


Download 1.09 Mb.
bet3/3
Sana15.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1485779
1   2   3
Bog'liq
3-мавзу

асосий негиз ҳисобланади.
  • Йўлларнинг транспорт-эксплуатацион ҳолатини диагностика қилиш ишларининг таркиби ва ҳажми йўлларни текширишнинг даврийлиги турига боғлиқ бўлади. Бунда йўлларнинг транспорт-эксплуатацион ҳолатини белгилаб берувчи барча асосий элементлари, кўрсаткичлари ва хусусиятларини диагностика қилиш ва баҳолаш тўлиқ деб ҳисобланади.
    • Фойдаланиладиган йўлларнинг тўлиқ холис бирламчи диагностикаси транспорт-эксплуатацион ҳолатини биринчи баҳолаш пайтида ўтказилади, унинг давомида автомобиль йўлининг кўрсаткичлари ва хусусиятлари тўлиқ номенклатураси бўйича, шунингдек, унинг фаолияти шартлари бўйича батафсил холис маълумот йиғилади. Автомобиль йўлининг сифати ва ҳолатини баҳолашнинг чизиқли графиги тузилади ва барча маълумотлар йўл маълумотларининг электрон банкига топширилади.
    • Автомобиль йўлларини вақт давомида ўзгарувчи кўрсаткичларнинг чекланган рўйхати бўйича текширишда йўллар ҳолатини баҳолаш, шунингдек электрон маълумот банкидан аввалги текширувларнинг натижалари бўйича амалга оширилади. Бундай ахборот бўлмаганда, автомобиль йўлларнинг етишмайдиган кўрсаткичлари техник меъёрлар талабларига мос келади, деб шартли равишда қабул қилинади. Бунда автомобиль йўлини баҳолаш фақат ўзгарувчан кўрсаткичлар бўйича амалга оширилган, деб кўрсатилади.
    • Экспресс-баҳолаш ёки экспресс-диагностика қилиш автомобиль йўлининг айрим кўрсаткичларини ёки бу кўрсаткичлар бўйича автомобиль йўл ҳолатини тахминий баҳолашга имкон берувчи кўрсаткичлар гуруҳи бўйича мўлжал ахборотни тез олиш зарур бўлганда ўтказилади.
    • Экспресс диагностика қилишдан кейин, паст транспорт-эксплуатацион хусусиятлари бўлган участкаларда, эксплуатацион ҳолатнинг кўрсаткичлари пасайганлиги сабабларини аниқлашга ва таъмирлаш ишлари юзасидан қарор қабул қилишга имкон берувчи батафсил текшириш ўтказилади.

    Download 1.09 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling