Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари


Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 317.22 Kb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi317.22 Kb.
#1514557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Avtomat loyixa tizimi 2014 фан дастур

Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда завод ва корхоналарда ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳамда бошқарув аппаратини автоматлаштирилган бошқаруви учун яратилган лойиҳаларни ўзлаштириш, уларда келтирилган дастурий, техник ва ахборот таъминотларини яратиш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси – талабаларга автоматлаштирилган лойиҳалаш(АЛТ) тизимларининг компонентлари бўлган АЛТларни лингвистик таъминланиши; АЛТларни амалий дастурий таъминлаши (АДТ); АЛТларнинг информацион таъминланиши; АЛТларда диалогни ташкил қилиниши; АЛТнинг график тизимлари ҳақидаги назарий билимларни тушунтирган ҳолда аниқ корхона ва муассаса шароити учун зарур бўлган компьютер ва тармоқ тизимлари русумларини танлашни, ташкилот муаммосини ҳал этиш мақсадида лойиҳалаш учун дастурлаш тиллари, амалий дастур пакети ва операцион тизимларидан муносибларидан фойдалана олишни ва ахборотларни қайта ишлаш мақсадида уларга монанд маълумотлар моделини тузишни ўргатишдан иборат.


Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар

«Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга оширириладиган масалалар доирасида бакалавр:


Лойиҳалашнинг принциплари ва вазифалари; лойиҳалашнинг даражалари, аспектлари ва босқичлари; лойиҳалашнинг намунавий масалалари; лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш зарурати. Корхоналарда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимидан фойдаланиш борасида республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, худудий муаммолар ва илм – фан, компьютер техникаси ва технология ютуқлари. Фаннинг вазифалари. АЛТларни лингвистик таъминланиши; АЛТларни амалий дастуравий таъминлаш (АДТ); АЛТларнинг информацион таъминланиши; АЛТларда диалогни ташкил қилиш; АЛТнинг график тизимлари; ахборот тизимларини лойиҳалашнинг усуллари ва технологиясини билиши керак;
- талаба аниқ корхона ва муассаса шароити учун зарур бўлган компьютер ва тармоқ тизимлари русумларини танлаш, ташкилот муаммосини ҳал этишга қаратилган лойиҳа учун дастурлаш тиллари, амалий дастур пакети ва операцион тизимларидан муносибларидан фойдалана олиш ва ахборотларни қайта ишлаш мақсадида уларга монанд маълумотлар моделини тўғри тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- лойиҳанинг асосий кўрсатгичларининг назорати ва бошқаруви, тўлиқ синов, ишчи хужжатларини тайёрлаш, дастурий ва аппарат воситаларини техник кузатуви, ахборот тизимларида техник ёрдам ва сервис хизмати, лойиха натижаларини баҳолаш, якуний хужжатларни тайёрлаш, ISO/IEC 12207 халқаро стандартлар, CASE - воситаси, ERP – технологияларидан лойиҳалаш жараёнида фойдаланиш малакаларига бўлиши керак.



Download 317.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling