Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Download 317.22 Kb.
|
Avtomat loyixa tizimi 2014 фан дастур
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
- Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 8- семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, дискрет математика, физика), умумкасбий (лойиҳалаш-конструкторлик курсига кирувчи фанлар: компьютер графикаси ва дизайн, дастурлаш технологияси, маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлари, схемотехника, ҳисоблаш тизимларида ахборот асослари, тизимли дастурий таъминот, маълумотлар банки ва базалари, моделлаштириш, операцион тизимлар) ва ихтисослик фанлари(амалий математик дастурлар пакети, мультимедиа тизимлари ва технологиялари ва ҳ.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади. Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни Фан-техниканинг ривожланишида янги технологияларни ишлаб чиқиш, дастгохлардаги жараёнларни автоматлаштириш асосий рол ўйнайди. Технологик жараёнларни автоматлаштириш натижасида биринчи ўринда қўл меҳнатини камайтирган ҳолатда маҳсулот сифатини ортиши кузатилади. Кўплаб ишлаб чиқариш шароитида дастгоҳларни ишлатиш, назорат қилиш ва йиғиш жараёнларини автоматлаштириш(универсал жиҳозларни қўлда бошқаришдан автоматик босқичли ишлов бериш жиҳозига алмаштириш) ва автоматлашган тармоқларини қўллаш(сонли дастур билан бошқарилувчи дастгоҳларни қўллаш) ортиб бормокда. Бу йўналиш ЭҲМда бошқарилувчан ишлаб чикариш тизимини ташкил этади ва ҳар хил шакл ва ўлчамдаги, материалдаги, сифат ва аниқликдаги деталларга ишлов бериш учун технологик жараённи тезкор равишда ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш зарурати келиб чикади. АЛТ фани ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳани ишлаб чиқариш корхонасига тадбиқ этиш ишлаб чиқариладиган технологик жараённинг унумдорлиги юқори ва кам харажатли бўлишини таъминлайди. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Талабаларнинг автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар виртуал стендлари ҳамда корхона учун тузилган наъмунавий автоматлаштирилган лойиҳа тизими ва бу лойиҳадан фойдаланиш учун яратилган йўлланмалар фойдаланилади. Маъруза амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади. Download 317.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling