Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари


Мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни


Download 317.22 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi317.22 Kb.
#1514557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Avtomat loyixa tizimi 2014 фан дастур

Мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни

Мустақил таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:



  • мавзуларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;




  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи электрон қулланмалар, ўргатувчи дастурлар ва виртуал тажриба стендлари билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий (дистанцион) таълим.



Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари



    1. Ҳар хил турдаги автоматлаштирилган системаларни замонавий кўринишлари.

    2. Тизимларни лойиҳаловчи техник воситалар.

    3. Техник лойихани тайёрлаш.

    4. Якуний хужжатларни тайёрлаш.

    5. ISO/IEC 12207 халқаро стандартлар.

    6. CASE – воситаси.

    7. ERP - технологиялари.



Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.


– АЛТ лойиҳалаш объекти сифатида, АЛТларни ишлаб чиқиш жараёнлари, АЛТларни техникавий таъминланиши, АЛТларда қўлланиладиган ЭҲМ ва ҲМ ҳақида мавзуларига тегишли маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан;
– ахборот тизимларини лойихалашнинг усуллари ва технологияси, лойихалашни бошқариш, ахборот тизимларининг хаёт даври, лойиха тушунчаси, лойиха турлари, лойиханинг асосий босқичлари, лойиханинг инфраструктурасини яратиш мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда ақлий хужум, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларидан;

  • Mathcad интерфейси, Mathcad да тенгламалар ва тенгламалар тизимларини ечиш, оптималлаштириш, дифференциал тенгламаларни ечиш, Mathcad да ва Mathcad учун дастурлаш мавзуларида ўтказиладиган тажриба машғулотларида кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.




Download 317.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling