Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари


Mathcad умумий маълумотлар


Download 317.22 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi317.22 Kb.
#1514557
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Avtomat loyixa tizimi 2014 фан дастур

Mathcad умумий маълумотлар
Mathcad интерфейси; Mathcad да тенгламалар ва тенгламалар тизимларини ечиш; Оптималлаштириш; Дифференциал тенгламаларни ечиш; Mathcad да ва Mathcad учун дастурлаш;


AutoCAD (Компас) умумий маълумотлар
Координатлар тизими; оддий (примитив)лар хоссалари; экранни бошқариш; объектларни қуриш; чизмаларни шакллантириш командалари; чизмаларни таҳрирлаш; фазо ва чизма компановкаси; уч ўлчамли объектларни шакллантириш; уч ўлчамли фазода таҳрирлаш; уч ўлчамли моделларни визуаллаштириш; иловалар билан ишлаш.
Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати

  1. Лойиҳалашнинг принциплари ва вазифалари. лойиҳалашнинг намунавий масалалари; лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш зарурати.

  2. АЛТларда қўлланиладиган ЭҲМ ва ҲМ ҳақида умумий маълумотлар; АЛТларни умумтизимли дастурий таъминланиши.

  3. Ахборот тизимларини лойихалашнинг усуллари ва технологияси.

  4. лойиҳанинг инфраструктурасини яратиш, ғояларни шакллантириш, мақсаднинг қўйилиши, яратилаётган тизим мақсади ва талабларини ўрганиш.

  5. Mathcad да ишлашни ўрганиш.

  6. AvtoCad тизимида ишлашни ўрганиш.



Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар

Амалий машғулотларда талабалар турли автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларини яратишга оид компьютер русумларини танлаш, дастурлаш тилларидан фойдаланиш ва ахборот таъминотлари шакллантириш асосларини ўрганадилар.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.

Download 317.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling