Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Курс иши тасдиқланган ўқув режада кўзда тутилган таълим йўналишларида бажарилади.
Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технолгияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Курс иши мавзулари бевосита ишлаб чиқариш корхоналари технологик жараёнларига боғлиқ ҳолда аниқ бирон бир корхона шароити учун белгиланади. Курс ишини мавзулари умумий талабалар сонидан 20-30 % кўпроқ олдиндан тайёрланади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади. Курс иши мавзунинг долзарблиги ва эришилган натижаларнинг амалиётга тадбиқи, унинг услубий даражаси ҳамда расмийлаштирилишига қараб баҳоланади.
Курс иши объекти сифатида ишлаб чиқариш корхонаси, фирма ва унинг офиси, конструкторлик бюролари, илмий муассаса ёки бирон бир тадқиқот ўтказиш, жумладан иқтисодий тизим объекти бўлиши мумкин.
Курс ишларининг намунавий мавзулари
Ишлаб чиқариш корхонасидаги хом-ашё омборидаги махсулотларни ҳисобга олувчи дастур таъминотини яратиш;
Турли мавзулар бўйича Microsoft Power Point дастурида тақдимотлар яратиш;
Microsoft Access дастурида турли соҳалар бўйича
маълумотлар базасини яратиш.
ўзини ўзи бошқарув органлари маълумотлар базасини яратиш ва
такомиллаштириш.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг маълумотлар базаси асосида вилоят маҳаллий бошқарув поғоналарининг ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.
Matcad математик амалий дастуридан математик масалаларни ечишда фойдаланиш.
AutoCAD тизимидан қурилиш объектларини лойиҳалашда фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |