Автомобил ривожланиш босқичи
Download 134.74 Kb.
|
yuk avtomobillari turlari
Юк автомобиллари
Юк автомобиллари асосий қисмларига двигателp 1, кузов 2 ва шасси 3 киради (4.1-расм). Автомобилаp шасси, двигателp, куч узатмаси ва рамадан иборат. Рамага двигателp, кабина, олдинги ва орқа кўприклар ҳамда ғилдираклар ва бошқариш қурилмаси ўрнатилган бўлади. Двигателда ҳосил бўладиган буровчи момент муфталар тишлаши орқали узатмалар қутисига узатилади. Кузовларининг тузилиши бўйича юк автомобиллари махсус ва умумий юк ташиш машиналарига бўлинади. Махсус юк ташиш автомобиллари бирор аниқ қурилиш материалларини ташиш (цемент, труба, ферма, панелp, балка ва бошқалар) учун жиҳозланган бўлади. Умумий юк ташишга мўлжалланган машиналар кузови очиқ бўлиши, баъзилари ўзи ағдарадиган ҳамда икки томонга, ўнгга, чапга ва орқага ағдарадиган бўлиши мумкин. Шу каби умумий юк ташиш автомобиллари ҳар хил қурилиш материалларини ташиш учун мўлжалланган. Юк ташиш автомобиллари тузилиш хусусиятларига кўра двигателига, ўтувчанлигига ва юк кўтариш қобилиятига ҳам қараб турланади. Юк автомобиллари двигатели бўйича бензин ёки газда ишловчи (карбюраторли), оғир ёқилғида ишловчи (дизелли) ва газотрубиналиларга бўлинади. Дизелp двигателли автомобиллар қурилиш ишларида кўплаб қўлланилмоқда. Ҳар хил ишлар учун мўлжалланган юк ташиш автомобиллари тузилишига кўра бир ўқли (4.1, а-расм) ва икки ўқли (4.1,б-расм) бўлади. Бир ўқли машиналарнинг ўқига 60100 кН куч тушади. 4.1–расм. Умумий иш бажарувчи юк автомобиллари а - платформаси ва борти очиқ автомобилp; б - ўтаьонлиги юқори бўлган автомобилp; в - махсус тиркамаларни шатакловчи автомобилp; 1-двигателp; 2-борт (кузов); 3-юриш қисми (шасси); 4- тирковчи қурилма. Бортли автомобиллар асосида юк ташувчи шатакловчилар ҳам яратилган (4.1,в - расм). Бу шатакловчиларда рама 3 га ярим тиркамадан зўриқиш кучини қабул қилиб олувчи махсус таглик плита 4 ўрнатилади. Бу машиналар оғир юкларни ташишда кенг қўлланилади. Юк кўтариш қобилиятига қараб двигателнинг қуввати умумий юк ташиш автомобиллари учун 60-220 кВт ва махсус автомобиллар ва шатакловчилар учун 500 кВт га тенг.Юк кўтариш қобилиятига кўра автомобиллар: енгил, ўрта, оғир ва ўта оғир юк кўтарувчи машиналарга бўлинади. Бир ва бир неча етакчи ўқлар билан ишлайдиган куч узатмалар (4.2–расмга қаранг) қурилиш машиналарида қўлланилади. 4.2–расм. Юк автомобиларининг куч узатмалари а) ьилдирак формуласи 42; б) ьилдирак формуласи 64; в) ьилдирак формуласи 66; г) дифференциал схемаси: 1- двигателp , 2- муфта ,3 - узатмалар қутиси, 4-кардан вал, 5-бош узатма, 6–дифференциал, 7-ярим ўқ, 8-кетинги ьилдирак, 9-олдинги ьилдирак, 10-етакчи кўприк, 11-узатмалар қутиси, 12- олдинги етакчи кўприк, 13-сателлит шестерня, 14-дифференциал қутиси, 15- конуссимон шестерня. Двигателp 1 ҳосил қиладиган буровчи момент ёпиқ фрикцион илашиш муфтаси 2 билан узатмалар қутиси 3 га узатилади. Педални босиб, муфтани ажратиш ва ишлаётган двигателни куч узатмасидан узиш мумкин. Узатмалар қутиси 11 дан айланма ҳаракат бош узатма 5 га кардан вал 4 ёрдамида узатилади. Карданли бирикмалар айланма ҳаракатни рамага маҳкамланган узатмалар қутисидан кейинги орқа кўприкка ўзгарувчан бурчак остида узатишни таъминлайди (4.2–расм). Бош узатма 5 конуссимон ғилдирак ва шестернялардан иборат. Конуссимон ғилдирак бурилишларда автомобилp етакчи ғилдиракларининг турлича айланиш сонида айланишини таъминлайдиган дифференциалга уланади. Бош узатма, етакчи ғилдираклар 8 маҳкамланган ярим ўқлари ва дифференциал 6 темир ғилоф ичига жойлаштирилган. Буларнинг ҳаммаси орқа етакчи кўприк дейилади. Автомобилни чапга ёки ўнгга буриш учун бошқарилувчи олд ғилдираклар 9 ни бурувчи рулp механизми хизмат қилади. Автомобилp ғилдираклари тўхтатиш барабанларига ўрнатилган тўхтатгичлар билан тўхтатилади. Тўхтатгичлар тепки ёки ричаглар билан бошқарилади. 4.2,б-расмда уч ўқли ва икки етакчи кўприкли автомобилp кўрсатилган. 4.2,в-расмда эса учта етакчи кўприкли автомобилp кўрсатилган. Олдинги кўприк 12 ҳам етакчи, ҳам бошқарувчи хизматини ўтайди. Download 134.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling