Автомобил ривожланиш босқичи


Download 134.74 Kb.
bet1/5
Sana26.03.2023
Hajmi134.74 Kb.
#1297962
  1   2   3   4   5
Bog'liq
yuk avtomobillari turlari


Юк автомобиллари


Режа:

  1. Автомобил ривожланиш босқичи.

  2. Юк автомобиллари

  3. Махсус автомобиллар

  4. Гусеницали ва гилдиракли тракторлар.

Автомобил ривожланиш босқичи
Ҳозирги кунда хом-ашё ва тайёр махсулотларни ташиш, очиқ усулда кўмир ва руда қазиб чиқариш, саноат усулида уй-жой бинолари ва саноат корхоналари қуриш, қишлоқ хўжалигига зарур юклар, ўғит ва турли махсулотларни ташиш, кенг истеъмол молларини бевосита истеъмолчиларга етказиб бериш ва бошқа мақсадларда автомобиллардан фойдаланилади. «Автомобил» сўзи (авто-грек тилида – ўзи, мобил-лотинча ҳаракатланувчи) ўзи ҳаракатланувчи деган маънони билдиради. Автомобил қуруқликда ҳаракатланувчи транспорт воситаси сифатида мустақил энергия манбайига эга бўлган двигател билан жихозланган хамда катта комфортабел ва хавфсизликга эга бўлган ҳолда релpссиз йўлда юк ташиш учун мўлжалланган машинадур.
Ҳозирги автомобилларнинг асосий база моделлари қуйидагилардир: ЗИЛ-130; ГАЗ-53; КраЗ-257; МАЗ-5335; БелАЗ-540; УРАЛ-377Н; КАЗ-608 ва хоказо.
Кейинги йилларда дизеллар ишлаб чиқариш тез суръатлар билан кўпайтирилиб, ГАЗ, ЗИЛ, УРАЛ, КАЗ автомобилларига дизел двигателлари ўрнатиш йўлга қўйилган. 1990 йилга келиб дизел ўрнатилган автомобиллар 1985 йилга нисбатан 2 марта, тиркама (прицеп) ва ярим тиркамалар эса 1,4 марта ортди. 1990 йилга келиб кўп юк ортадиган автомобиллар ва уларнинг асосида кўп юк тортадиган автопоездлар, ихтисослаштирилагн юк автомобиллари ва автомобил тиркамалари 1985 йилга нисбатан 48,1 фоизга кўпайтирилди. Ана шу даврда Москвадаги Лихачева номли автомобил заводида 12 тонна юк кўтара оладиган дизел двигатели ўрнатилган иккита етакчи кўприкли, ЗИЛ-169 маркали автомобил ва унинг ўзгартирилган нусхалари ишлаб чиқарила бошланди. Горкий автомобил заводи 7 тоннагача юк кўтара оладиган қийин йўлларда юришга мослаштирилган иккита етакчи кўприкли ГАЗ-33(6х4) маркали автомобил ва унинг негизида халқ хўжалик махсулотларини ташишга мўлжалланган 6тоннагача юк кўтара оладиган ГАЗ-33Б маркали автомобил самосвалларини, Урал автомобил заводи 7,5 тоннагача юк кўтара оладиган УРАЛ-377 автомобилларининг икки хил ўзгартирилган нусхасини, яъни ўтағон ва қийин йўлларда юришга мўлжалланган автомобиларни ишлаб чиқаришга киришди. Кутаиси автомобил заводи цемент ва бетон ташишга ихтисослашган автомобиллардан ташқари, пахтани қоп-қонорсиз ташишга мўлжалланган 11,5 тоннагача юк кўтара оладиган КАЗ-717 маркали самосвал автомобилларини Керемчук автомобил заводи 11 тоннагача юк кўтара оладиган КрАЗ-256 Б автомобилларини ишлаб чиқара бошлади. Бу автомобилга Ярославлp мотор заводида ишлаб чиқарилаётган сифати яхшиланган замонавий ЯМЗ-238А дизел двигатели ўрнатилди. Минск автомобил заводи 95 тоннагача юк кўтара оладиган МАЗ-6422 маркали автомобиллпарни ва шимол, жануб шароитида қийин йўлларда юришга мўлжалланган хар хил ўзгартирилагн нксхаларини Беларусия автомобил заводи 110 тгача юк кўтара оладиган БелАЗ-522 автопоездини ишлаб чиқараётир.
Юк автомобиллари юк вазнига қараб: енгил вазн- 0,3… 1,0 т, кичик вазн- 1,0…3,0 т, ўртача вазн- 3,0…5,0 т, катта вазн- 5,0…8,0 т ва жуда катта вазн- 8,0 т дан ортиқ юк кўтарадиган автомобилларга бўлинади.
Ташлама деворлари (бортлари) очиладиган ҳар хил ишбоп кузовли транспорт автомобилларида хилма-хил юклар ташилади ва бундай автомобиллар умумий ишларни бажарувчи оддий автомобиллар деб аталади.
Сочилувчан юклар, юкни ўзи ағдарадиган (самосвал) транспорт автломобилларида, суюқликлар цистернали автомобилда, кўпчилик озиқ-овқатлар эса рефрижиратор-фургоналларда ташилади, бундай автомобиллар ихтисослаштирилган автомобиллар дейилади. Транспорт автомобилларининг кузовларида бир вақтнинг ўзида йўловчи ва юк ташилса юк-пассажир автомобиллари деб юритилади. Бундай автомобиллар асосан енгил автомобиллар туркумига кириб, улар универсал кузовга эга.

Download 134.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling