Автомобил ривожланиш босқичи
Download 134.74 Kb.
|
yuk avtomobillari turlari
Махсус автомобиллар
Махсус ихтисослаштирилган автомобиллар бир ёки бир неча бир жинсли юкларни ташишга мўлжалланган. Бундай юкларни транспортировка қилишда ўзига хос хусусиятлари ва шараоитларни инобатга олиш зарур. Шунинг учун бундай юкларни транспортировка қилувчи автомобиллар махсус қурилма ва ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Саноатда махсус автомобилларни қўллаш иш унумдорлигини ошиши, махсулот сифатини сақланиши ва таннархни камайиши имкониятини туғдиради. Хозирги давр саноат корхоналарини махсус автомобилларсиз тасаввур қилиш қийин. Махсус автомобиллар туркумига автомобил-фургон (расм4.3), автомобил-цистерна, махсус труба, панел ва фермаларни транспортловчи машиналар киради. Кўпчилик махсус транспортловчи воситалар шатакланувчи ва ярим шатакланувчиларни шатаклаш учун мўлжалланади, шунинг учун, бундай машиналар базасини ишлатиш жуда эффективдир. Расм.4.3. Автофургон. Узунлиги 6...12 м диаметри 1420 мм гача бўлган трубаларни ташиш учун махсус труба ташувчи автопоездлар ишлатилади (расм4.4). Бундай труба тошувчи автомобиллар таркибига автошатакчи, бир ўқли шатакланувчи ёки ярим шатакланувчи киради. Бир вақтни ўзида ташиладиган трубаларни сони автопоезднинг юк кўтариш қобилиятидан келиб чиқади. Трубаларни кўп қаторли жойланишида трубалар сақловчи канат билан махкамланади. Шахар шароитларида изоляцияланган трубаларни ташишда гидравлик тушириш қурилмаси билан жиҳозланган махсус автопоезддан фойдаланилади. Куйидаги расм 4.4 да юк кўтариш қобилияти 7 тонна бўлган иккита (орқа ва олди) гидравлик тушурувчи механизм 2 билан жиҳозланган тиркамали-тиркагич 1ва яримшатакланувчи трубавоз 5 кўрсатилган. Яримшатакланувчилар трубаларни бир жойдан иккинчи жойга ташишда трубалар 4ни ўқ бўича ҳаракатини чегаралаш учун орқа ва олди томонидан сақловчи шчит 3 билан жиҳозланган. Тушуриш механизми гидроцилиндр билан силжитиладиган телескопик стрела 9 (расм 4.4. в), вертикал холатдаги трубаларни юк тутгичи 8 билан биргаликда стрелани буриш учун мўлжалланган иккита телескопик гидроцилиндр 7 дан ташкил топган. 4.4. б ва в расмларда юкни туширишдан олдин ва туширгандан кейинги стреланинг холати кўрсатилган. Автопоезднинг бикрлиги қайтарма 6 таянчлар билан таъминланади. Тушириш механизмини бошқариш пулpти яримшатакланувчини олд қисимда жойлашган. Труба ташувчи автомобилларнинг юк кўтариш қобилияти 9...12 т бўлади. Расм 4.4. Труба ташувчи автопоезд: 1- шатакловчи автомашина; 2-гидравлик тушурувчи механизм; 3-сақлоқчи шчит; 4- трубалар; 5-яримшатакланувчи; 6- қайтарма таянчлар; 7- телескопик гидроцилиндр; 8- юк тутгич; 9- телескопик стрела; Панел ташувчи машиналар. Катта ўлчамли темир-бетон конструкциялари ва деталларини (панел, ферма, блок, плита ва хоказо) ташиш учун махсуслаштирилган шатакланувчи ва яримшатакланувчилар ишлатилади.транспорт воситаси турини танлашда ташиладиган буюмнинг габаритлари, оғирлиги ва ташиш шараоитларига қараб танланади. Автошатакчки (4.5-расм, а) мослашган ярим тиркама кўринишда тайёрланади ва вертикал ёки ўрта қия вазиятда, ёпмалар, пардеворлар, плита,зина ва шунга ўхшаганларни транспортлаш учун хизмат қилади. Улар фермали ва рамали ярим тиркама–панел ташувчиларга бўлинади. Фермали панел ташувчилрнинг юк қайтарувчи қисмлари трапеция ёки тўртбурчак кесимларга эга бўлган фазовий фермага ўхшатиб (4.5-расм. б) ёки олдинги ва кетинги таянч майдонлар ва горизантал боғловчилар билан ўзаро бириктирилган иккита текис бўйлама ферма (4.5-расм, в) кўринишда тайёрланади. Айрим панелp ташувчиларнинг тузилиши қисқа панелларни бир қатор қилиб ташишга мўлжалланган,улар қўшимча ён қия кассеталарга эга бўлади.(4.5-расм,г) Рамали тиркама-панелp ташувчилар (4.5-расм, д) рама ва асосй кучни қабул қилувчи юк кўтарувчи кассетадан иборат.Ҳозирги ярим тиркама-панел ташувчилар бошқариладиган гидравлик таянчлар билан жиҳозланган, улар автомабилp гидросистемасидан ишлайди. Ярим тиркама панелp ташувчилар 9…22 т юк кўтаради. Фермали ва рамали панелp ташувчиларнинг платформа турида ярим тиркамани қайта созлаб плита, балка, пойдевор блоклари ва қурилиш конструкцияларини ташиш мумкин.
4.5-расм. Панел тошувчи автошатаклагич: а) тиркамали автомашина;б-автошатакчи ярим тиркама мосламаси;в-панелни жойлаштириш усуллари. Узун базали ярим тиркама-ферма ташувчилар (4.6-расм), иш вазиятига яқин қилиб ўрнатлган ва маҳкамланган , баландлиги 2,5 м ҳамда узунлиги 12…30 м бўлган фермаларнинг ташиш учун мўлжалланган. Тор қурилиш майдонларида ишлаш учун аравачаси гидравлик бошақариладиган ярим тиркама-ферма ташувчилар қўлланади, уларнинг ҳар бир ғилдираги автопоезднинг бурилишига қараб тегишли бурчакка бурилаверади. Расмда кўрсатилгандек ярим тиркаманинг рамаси 2 кассета туридаги фермадан иборат, унинг олд қисми шатакчининг тиркаш қурилмасига, орқа томони эса икки ўқли бошқариладиган аравача 4га таяниб туради. Аравачанинг ғилдираклари автоматик равиша гидравлик юритмали узатиш системаси орқали бошқарилади. Олдинги қўзғалувчан таянч 5, ташиладиган юкнинг ўлчамига қараб, қўл кучи билан ишлайдиган чиғир 1ёрдамида раманинг узунлиги бўйлаб ўрнатилиши мумкин. Ферма 3 раманинг юк майдончаларига тираниб туради, унинг юқориги белбоғга қисувчи винтлар ёрдамида маҳкамлаб қўйилади. Ярим тиркама – ферма ташувчиларнинг юк кўтариш қобилияти 10-22 т атрофида. Расм4.6. Ферма ташувчи автопоезд: 1-чиьир; 2-ярим тиркама рамаси; 3- ферма; 4- бошқариладиган аравача; 5- қўзьалувчан таянч Download 134.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling