Автомобил ривожланиш босқичи


Гусеницали ва гилдиракли тракторлар


Download 134.74 Kb.
bet4/5
Sana26.03.2023
Hajmi134.74 Kb.
#1297962
1   2   3   4   5
Bog'liq
yuk avtomobillari turlari

Гусеницали ва гилдиракли тракторлар.
Гусеницали ва ғилдиракли тракторлар. Гусеницали ёки ғилдиракли тракторлардан (расм 4.7) фойдаланиш самарадорлиги улар ишлайдиган ерга (тупроқ ва шароитга) боғлиқ. Ғилдиракли тракторлар тезлиги ва ҳаракатчанлиги жиҳатидан устунликка эга. Ута нам ерларда шиналарнинг тупроққа илашиши гусеницали тракторларникига қараганда камроқ, махсус қопламали ерларда эса деярли бир хил.
Гусеницали тракторлар тошли ва каттиқ ерларда, қияликларда, нам ерларда ва иш шароити оғир бўлган жойларда самарали ишлайди.
Номинал тортиш кучига биноан тракторлар тортиш кучи 300 кН дан ортиқ бўлган ўта оғир, 200-300 кН бўлган оғир 140-200 кН бўлган ўртача оғир, 25-130 кН бўлган енгил ва 25 кН дан кам бўлган ўта енгил турларга бўлинади.




Расм 4.7. Тракторлар


а - двигатели олдинда жойлашган гусеницали трактор; б - двигатели орқада жойлашган гусеницали трактор; в - олди бошқарилувли ғилдиракли трактор; г - шарнир-рамали ғилдиракли трактор;
Трактор саноати 6, 9, 14, 20, 30, 40, 50, 60, 90, 100, 150, 200, 250, 350 ва 500 кН тортиш кучига эга гусеницали ва ғилдиракли тракторлар ишлаб чиқаради. Ғилдиракли тракторларнинг тезлиги 40 км/соатгача, гусеницалиларнинг тезлиги эса 10-12 км/соатгача бўлади. Тупроққа тушадиган босим кучи ғилдиракли тракторларда 0,2-0,35 мПА, гусеницалилар учун 0,1 мПА га етади.
Тракторларнинг асосий қисмларига: двигателp, рама, куч узатмаси, юриш қисми ва бошқариш механизми киради. Гидравлик бошқариладиган тракторларда бошқариш тизими гидроцилиндрлар ёрдамида амалга оширилади.
Расм 4.8 да занжирли тракторнинг кинематик схемаси кўрсатилган. Двигателp 1 дан фрикцион дискли муфта 2 орқали тезликлар кутиси 3 га буровчи момент узатилади. Ҳаракат карданли вал 5, асосий узатма 6, бортга ўрнатилган кўп дискли фрикцион узатма 7 орқали бортдаги юритма 9 га ўтади. Ҳаракатни тўхтатиш учун тасмали тўхтатгич 8 хизмат қилади. Бортдаги юритма етакчи юлдузча 10 билан боғланган. Занжир рамаси 4 етакланувчи юлдузчага 11 занжир механизми билан ўрнатилган. Бортдаги юритма етакчи юлдузчанинг айланувчи моментини ошириб беради.
Бортдаги кўп дискли фрикцион узатмалар тракторнинг тўғри чизиқли юришини таъминлайди.
Тракторнинг бурилиши учун бир томондаги дискли узатманинг ва бир вақтда тасмали тўхтатгичнинг тўхтатилиши кифоя.
Ғилдиракли тракторнинг тузилиши расм 4.8,б-да кўрсатилган. Тракторнинг асосий қисмлари: двигателp 1, фрикцион муфта 2, кардан вал 3, тезликлар кутиси 4, асосий узатма 5, бортдаги фрикцион узатма 6, тасмали тўхтагич 7, бортдаги юритма 8 ва пневмоғилдирак 12 дан иборат.

Расм 4.8. Тракторларнинг кинематик схемаси


а- гусеницали; б- пневмоьилдиракли;
1- двигателp, 2- муфта, 3- узатмалар қутиси, 4- гусеница рамаси,
5- кардан вал, 6- бош узатма,7- фрикцион узатма, 8- тўхтатгич, 9- бортдаги юритма, 10- етакчи юл­дузча, 11- етакланувчи юлдузча, 12- пневмоьилдирак.



Download 134.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling