«автомобиль йўллари» илмий журнали таҳририятининг


Download 136 Kb.
bet2/8
Sana14.02.2023
Hajmi136 Kb.
#1197434
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
«avtomobil yulllari» Низом

1.9. ОАВннг даврийлиги: Журнал бир йилда тўрт марта чоп этилади. (Кейинчалик pўйxaтдан ўтказувчи органни бир ой муддатда ёзма шаклда хабардор қилган холда даврийлигига ўзгартириш киритилиши мумкин)
1.10. ОАВнннг хажми: А-4 форматда (талаб ва таклифга қараб электрон кўринишда бўлиши мумкин), 150-250 бетларда, 200 адад ва ундан кўп (талаб ва таклифларга қараб хажми белгиланган тартибда ўзгариши мумкин).
1.11. ОАВ таҳририятининг жойлашган жойи (почта манзили): 160103. Наманган вилояти. Наманган шахри. Ислом Каримов кўчаси, 12-уй тел: (+99869) 234-15-23. Факс: (+99869) 234-15-23. Электрон почта: departmentroadengineering@gmail.com
1.12. Тарқатиш худуди: асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида, унинг ташқарисида.
1.13. ОАВнннг ташкилий-хуқуқий шакли: “Автомобиль йўллари” журнали Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг таркибий бўлинмасидир ва у алохида юридик шахс хисобланмайди.
II. МУАССИСНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. МУАССИС қуйидаги хуқуқларга эга:

  • оммавий ахборот воситасининг рўйхатда қайд этилган номидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

  • таҳририят бошқарув органларини шакллантиришда таъсис шартномаси, таҳририят низоми ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

  • фойдани тақсимлашда ва зарарларнинг ўрнини қоплашда иштирок этиш;

  • энг катта хажми ва чиқариладиган муддати таҳририят низомига ёки муассис ва таҳририят ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланадиган реклама тусида бўлмаган хабар ёки материалларни ўз номидан оммавий ахборот воситасида бепул жойлаштириш;

  • таҳририят низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

  • таҳририятнинг иш режаси, штатлар жадвали, харажатлар сметаси хамда бошқа ташкилий-хуқуқий тузилмасига оид хужжатларини тасдиқлаш;

  • таҳририят бош муҳарририни тайинлаш, меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси тузиш, шунингдек, таҳририят бош муҳаррири билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин тугатиш;

  • таҳририят ходимларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший меҳнат шароитларини ташкил этиш тартибини белгилаш;

  • меҳнат интизомини бузган ва қонуний талабларни бажармаган, топшириқ ижросини сифатли таъминламаган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, жазо ва чоралар қўллаш;

  • таҳририят фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • қонун хужжатларида ва ушбу низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида таҳририят фаолиятини бошқариш.

  1. Муассис таҳририятнинг фаолияти тугатилган тақдирда, кредиторлар билан хисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкни ёки унинг қийматини қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда олиш хуқуқига эга.

  2. Муассис қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга хам эга бўлиши мумкин


  3. Download 136 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling