Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet106/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Шов деформационный - деформация чоки - оралиқ қурилмалар четлари ва қирғоқ таянчи қути девори ёки таянчнинг бош қисми орасидаги оралиқ. Унинг қуйидаги турлари мавжуд: ёпиқ - узлуксиз ётқазилган қоплама билан беркитилган оралиқ; тўлдирилган
- зич беркитадиган материаллар (мисол учун, компенсатор) билан тўлдирилган оралиқ, уларнинг сурилишидан деформацияланади; очиқ (қоплама узлукли ётқизилган) - оралиқ очиқ ва қоплама
узилишга эга; беркитилган - туташувчи элементлар орасидаги оралиқ қатнов қисм юзаси сатҳида сирпанувчи лист билан беркитилган.
Шов омоноличивания - яхлитлайдиган чок - тўсин токчалар орасидаги оралиқ; бу оралиқда тўсиндан чиқарилган арматуралар бетон билан тўлдирилади.
Шов шпоночный - шпонли чок - 1) қўшни тўсинлар (плита) токчалари ўзаро бир-биридан ҳисоб билан аниқланадиган масофадаги тўсин (плита) бўйича жойлашган поналар (шпонкалар) нинг қуйма пўлат қисмларига ўзаро пайвандлаб туташтирилган чок. 2) бетон билан тўлдирилган, оралиғи аниқ шаклда бажарилган чок.
Шпренгель - шпренгель - охирлари беркитилган, чўзи- лишга ишлайдиган, асосий тузилма эгилишининг бир
қисмини қабул қилувчи тўсин ёки ферманинг кучайтириш элементи.


    1. Қувурлар ва фильтрловчи кўтармалар




Диаметр трубы - қувур диаметри - юмалоқ қувур бўлаги туйнугининг энг катта ўлчами.
Длина трубы - қувур узунлиги - кириш ва чиқиш каллакларининг ташқи қирралари орасидаги ўлчам.
Звено трубы - қувур бўғини (қувур бўлаги) - қувур танасининг қисми ҳисобланувчи ёпиқ кўндаланг кесимли йиғма қувур тузилмасининг асосий элементи.
Звено коническое (повышенное) - конуссимон (юқори кўтарилган) бўғин - одатда, қувурнинг охирларида, кириш ва чиқиш каллаклари билан туташиш жойида қўлланиладиган қия кесик конус шаклига эга бўғин.
Звено круглое - юмалоқ бўғин - цилиндр шаклига эга бўлган юмалоқ қувур бўғини.
Лоток трубы - қувур нови - қувур кўндаланг кесимининг остки қисми ёки сувнинг тўсиқсиз оқимини таъминлаш учун қувурда махсус бажарилган тўшама.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling