Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet131/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Грунты водопроницаемые - сув ўтказувчи тупроқлар - максимал зичланган (стандарт зичликда) ҳолатда сув ўтказиш тезлиги 0,5 м/кун дан кам бўлмаган тупроқларга айтилади.
Грунты искусственные - сунъий тупроқлар - табиий тупроқлардан ҳамда ишлаб чиқаришнинг қаттиқ ҳолатдаги чиқиндиларининг ҳар хил усуллар билан мустаҳкамланишидан ҳосил бўлган тупроқлар тушунилади.
Грунты крупнообломочные - йирик бўлакли тупроқлар - бирлашмаган йирик бўлакли тупроқлар, уларга қуйидагилар киради: Дресва - йирик қумли ҳар хил тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўладиган маҳсулот; шағал - таркиби 2 мм дан катта, юзаси силлиқ тошлар; чақиқ тош - деярли силлиқланмаган, йирик бўлакли жинс; харсанг тошли - 10 см дан катта, юмшатилган тош бўлаклари.
Грунты недоувлажненные - тўлиқ намланмаган тупроқлар - оптимал намлик бўйича (Йўлсозлик ИТИ нинг стандарт зичлаш методи бўйича белгиланган) камида 0,9 даржадаги намликка эга бўлган тупроқлар.
Грунты некондинционные - нокондинцион тупроқлар - йўл қурилишининг ер ишларини бажариш вақтида олинган, дастлабки танланган жойдан ташиб келтирилган ва жамлаб қўйилган, қурилиш учун яроқсиз бўлган тупроқлар.
Грунты нормальной влажности - меъёрий намликдаги тупроқлар - оптимал намликнинг (Йўлсозлик ИТИ нинг стандарт зичлаш методи бўйича белгиланган) 0,9 дан 1,0 гача чегарасида йўл қўйилган намликкача намликка эга бўлган тупроқлар.
Грунты особые - алоҳида тупроқлар - махсус далилий асосларсиз йўл пойининг ишчи қатламида фойдаланиш таъқиқланишини юзага келтирадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган тупроқлар. Алоҳида тупроқлардан фойдаланиш мумкинлигини асослаш учун махсус синовлар талаб қилинади. Алоҳида тупроқлар рўйхати меъёрий ҳужжатларда қайд қилинади.
Грунты переувлажненные - ўта намланган тупроқлар - белгиланган чегарадагидан кўп намликка эга бўлган тупроқлар.
Грунты песчаные однородные - бир хил хусусиятга эга қумли тупроқлар - донадор таркибининг энг юқори бир хил эмаслик кўрсаткичи ками билан 4 бўлган қумлар, шунингдек 0,10-0,25 мм ли заррали қумлар масса бўйича камида 90% ни ташкил этадиган майда қумлар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling