Автомобиль йўллари


Гравийно-песчаные материалы


Download 0.7 Mb.
bet139/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Гравийно-песчаные материалы - шағал-қум аралашмаси - табиий ёки сунъий йўл билан аралаштирилган, таркибида ўлчамлари 5 мм дан йирик бўлган заррачаларнинг миқдори 50 - 80% гача бўлган шағал аралашмаси тушунилади.
Граниты - гранитлар - бирмунча тенг миқдордаги дала шпати, кислотали плагиоклаз, кварц ва бир оз миқдорда бир ёки бир неча рангли металлар (биотит, ялтироқ мугуз - 5-20%) дан таркиб топган, зичлиги, қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги билан ажралиб турадиган отқинди (кўпроқ чуқурликдаги) йирик тўлиқ кристалли тоғ жинси. Мустаҳкамлик чегараси 100дан 250 МПа гача, эгилишидаги чўзилиши - 2 дан 7,5 МПа гача. 65-75% SiO2 дан таркиб топган. Кам ғовакли жинс (ғоваклиги - 0,5-1,5%), кам сув шимдириш хусусиятига эга, юқори даражада совуққа чидамлилиги ва ишқаланишга қаршилик кўрсата олиши билан ажралиб туради. Қурилишда кенг қўлланилади.
Грязь фильтрпрессная - фильтрпрессли чанг - қанд заводларининг майда чанг кўринишдага чиқиндиси. Гидрофабли минерал кукун сифатида ёки минерал кукунга қўшимча кўринишида асфальтбетон қоришмалар учун ишлатилади.
Диабазы - диабазалар - плагиоклаз, авгит ёки оливин, ялтироқ мугуз ва бошқа минераллардан ташкил топган, яшимтир-кулранг отқинди қуйма майда донали тўлиқ кристалли тоғ жинси. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги (300дан 450Мпа гача), юқори зичлиги билан ажралиб туради.
Диориты - диоритлар - плагиоклаз (75%гача) ва ялтироқ мугуз (25%) дан ҳамда авгит, биотитдан ташкил топган чуқур жойлашган магматик тоғ жинси. Ранги тўқ кулрангдан қорагача. Тўлиқ кристалли бир текис донадор тузилишли ва йирик текстурали, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 180-300 Мпа.
Доломиты - доломитлар - ёғин (тоғ кимиёвий ёғинлар) жинслари, гилли кремийли ва бошқа моддалар қоришмаси билан магний ҳамда карбонат ангидридли кальцийдан таркиб топган.
Дресва - дресва - тош шаклли ҳолатда сақланган йирик тоғ жинсларининг шамол таъсирида емирилишидан юзага келган юмшоқ парчаланган силлиқланмаган маҳсулот.
Золы уноса - учувчан куллар - турли кўмир, торф, ёқилғи (тош ва қўнғир кўмир, тарф, ёнувчан сланецлар) ни ёққанда қоладиган, электрфильтрлар ёки бошқа мосламалар томонидан тутиладиган чангсимон чиқиндилар. Одатда, 0,3 мм дан кичик заррали бўш дисперс материалдан иборат. Йўл ишларида улардан фаоллиги кам ёпишқоқ материал сифатида тупроқларни мустаҳкамлашда, цементни тежаш мақсадида унга қўшимча сифатида, шунингдек минеоал кукун сифатида фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling