Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet140/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Золы гидроудаления - сув ёрдамида четлаштирилган кул - тошкўмирнинг ёнишидан майда чанг кўринишида қум ҳосил бўладиган гил зарралаари тўқ кулрангли донадор, ғовак материал. Кремний, алюминий, темир оксидлардан ташкил топган.
Известняки - оҳактошлар - кальцитнинг, одатда, гилли материал, кремнезем, темир оксидлари, баъзан глауконит ва ш.к. аралашмасили цементлашган доналаридан иборат чўкма тоғ жинси. Зич, кристалли, мармарсимон, ғовак, тупроқли, туфли, чиғаноқли, болитли, турли мустаҳкамлиги ва бошқа хусусиятлари билан фарқланадиган турларги бўлинади.
Камень бортовой - ён чекка тош - шамол таъсиридаги нурашларга учрамаган ва очиқ ёриқлари бўлмаган тоғ жинсидан арралаб ёки майдалаб олинган тош. Стандарт ўлчамларга эга ва узунлиги 70-200 см, кўндаланг кесими 20х60 см бўлган призматик шаклда тайёрланади; олд томони арраланган сиртга эга. Йўлнинг ўтиш қисмини пиёдалар йўлагидан ёки ўтиш йўлакчасини газондан ажратиш учун мўлжалланган.
Камень булыжный - донадор тош - кўприклар ва мустаҳкамлаш ишларида қўлланиладиган, 120…125 мм ўлчамдаги майда юмалоқ тош.
Камень бутовый - харсанг тош -150 мм - 500 мм ўлчамдаги нотўғри шаклли бўлак кўринишида синдирилган ёки ажратиб олинган тош. Замин ҳамда тош деворли ва цементбетонли муҳандислик иншоотларини қуришда, шунингдек йўл асосига қўйиладиган цементбетонларда йирик тўлдирувчи сифатида қўлланилади.
Камень валунный - юмалоқ тош - йирик, кўпинча юмалоқ шаклдаги, кўпи билан 120 мм ўлчамдаги тоғ жинси парчалари. Сифати жинснинг петрографик таркиби, парча шаклидалиги ва йириклиги, шунингдек шамол таъсиридаги нураш даражаси билан белгиланади. Иншоотларда фойдаланиш учун қиздирилади ва майдаланади.
Карналлит - карналлит - майдаланган ва қайта ишланган кўринишдаги хлорат магнийдан ташкил топган тоғ жинси. Унинг сувли эритмаси чангсизлантириш учун ва яхмалакка қарши аралашма сифатида хизмат қилади.
Кварциты - кварцитлар - майда кварц доналаридан, мустаҳкамланган кварц цементидан ташкил топган, метаморфик бир текис кристалли, зич тоғ жинслари. Цементланган моддалар кварц доналардан ажралиши қийин. Об-ҳаво шароитига турғун: мустаҳкамлик чегараси 100-400 МПа ни ташкил этади. Абразив, кислотага ва ишқорга чидамли материал сифатида қўлланилади, чиройли хилма-хиллиги билан декоратив ва пардозлаш материали сифатида фойдаланилиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling