Автомобиль йўллари


Горные породы метаморфические


Download 0.7 Mb.
bet138/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Горные породы метаморфические - метаморфик тоғ жинслари - юқори ҳарорат ва босим таъсирида ўз хусусиятларини ўзгартириб шаклланган чўкинди ёки магматик жинслар.
Горные породы обломочные - парчаланган тоғ жинслари - юмшоқ ёки мустаҳкамланган парчалардан ташкил топган, турли хил петрографик таркибдаги ва турли йирикликдаги чўкинди тоғ жинсларининг бузилиши маҳсулотлари йиғиндиси. Юмшоқ жинслар
- чўкинди (юмалоқ тошлар, галькалар, шағал, қумлар) ёки мустаҳкамланмаган отқинди тоғ жинслари турлари (механик ётқизиқлар). Мустаҳкамланган парчалар - чўкинди (қумтошлар, конгломератлар) ва отқинди (вулқон туфлари) тоғ жинслари.
Горные породы осадочные - чўкинди тоғ жинслари - асосан, сувли муҳитда минерал моддаларнинг чўкиши, зичланиши ва қотиши натижасида ҳосил бўладиган жинслар.
Горные породы скальные (массивные) - қоя (массив) тоғ жинслари - тўлиқ массив ёки ғовакли қатлам кўринишида ётадиган, минераллар ва донадорлар ўртасидаги қаттиқ боғланган отқинди, чўкинди ва метаморфик жинслар.
Гравий - шағал - йирик бўлакланувчан бўшлоқ чўкинди жинслар бўлиб, юза қисмлари силлиқланиб кетган. Таркиби дала
шпати, кварц, гранит, деорит, порфир, оҳактош ва бошқа тоғ жинсларидан ташкил топади.
Гравий карьерный горный - тоғ-кон шағали - юмшоқ жойлашмалардаги тоғ конларидан қазиб олинадиган ва юмалоқ силлиқ тошлар, қумлар, чанг ва гиллар аралашмаси билан бойитилмасдан қўлланиладиган шағал материал.
Гравий речной и морской - дарё ва денгиз шағали - сув ҳавзалари (дарё ёки денгиз) тубидан қазиб олинадиган шағал материал. Йириклиги ва донадаор таркибига кўра қурилиш конструкцияларда қўлланилади.
Гравий фракционированный - сараланган (фракцияланган) шағал - 5(3) мм дан майда ва 70(120) мм дан йирик доналарни ажратиб олинган кон материали. Доналарининг ўлчами бўйича шағаллар қуйидагича фарқланади: 70...120 мм - жуда йирик (галька); 40...70 мм - йирик; 20...40 мм - ўртача; 10...20 мм - майда.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling