Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet134/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Такыры - такирлар - силлиқ юзали, ўсимликсиз, гилли чўл тупроқлари. Қуруқ, иссиқ даврда қаттиқ полигон шаклидаги ёриқлар ҳосил бўлади, нам ҳолатда эса ёпишқоқ, чўзилувчан бўлади.
Торфы - торфлар - гумификация жараёнида ҳосил бўлган, органо-минерал масса кўринишидаги, толасимон, қаттиқ сиқиладиган, сув билан тўйинтирилган тупроқлар. Юқори намлик ва ҳаво ўтиши қийин бўлган шароитларда чала бузилиш (торфланиш) натижасида нобуд бўлган ўсимлик қолдиқларидан ботқоқликларда йиғилади. Бузилиш даражасига қараб фарқланади.
Трепелы - трепеллар - бўш цементлашган ғовак ёки оқ, кулранг, сариқдан қизилгача ва қора рангдаги ғовак тоғ жинси. Намлаганда ивийдиган ва кўп миқдордаги сувни тутиб қоладиган чангсимон ёки гилли заррал аралашмаси билан кремнеземнинг энг майда зарраларида таркиб топади.
Черноземы - қора тупроқлар - доначали ёки бўлакли тузилишдаги гумус таркибида юқори бўлган (устки қатламида
10% ва ундан ортиқ), пастки қатламларда карбонат ангидридли кальций бўлган, юқори намланганлик, ёпишқоқлик, эгилувчанлик ва бўртиш билан фарқланадиган чангсимон ҳамда гилли зарралари кўп бўлган тупроқлар.
Цементогрунт - цементланган тупроқ - тупроқнинг оптимал намликда цемент билан аралаштирилиб қотирилганидан ҳосил бўлган сунъий материалга айтилади. Цементланган тупроқ қоплама ва асос сифатида йўл ҳамда аэродром қурилишида ишлатилади.
    1. Тоғ жинслари ва тош материаллари.




Алевролиты - битумли тоғ жинслари - оғир нефть ёки табиий битум аралашган (шимилган) чўкинди тоғ жинслари. Буларда битум ёки нефть 1...20% гача бўлиб, жинсларнинг ғовакликлари ва бўшлиқларини тўлдирган ҳолатда туради.
Амфиболиты - амфиболитлар - асосан ялтироқ мугузли, қора яшил, ҳатто қора рангли донали ёки сланец агрегатли метаморфик тоғ жинслари. Йўл қурилишида чақиқ тош сифатида қўлланилади.
Ангидриты - ангидритлар - 60-80 МПа гача мустахкамликдаги бир хил минералли тоғ жинслари. Гипс биргаликда боғловчилар, улар асосида эса гипсобетон маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади; шунингдек девор материаллар ва биноларнинг ички безаклари сифатида ҳам қўлланилади.
Андезиты - андезитлар - оҳак-натрийли дала шпати ва бир ёки бир неча тўқ рангли минераллар (биотит, амфибола, пироксин)дан таркиб топган отилиб чиққан оқиндили кислотага чидамли тоғ жинслари (лавалар).
Аргиллиты - аргиллитлар - қаттиқ тошсифат гилли жинслар гуруҳи. Қурилишбоп хусусияти унинг таркибини ҳосил бўлиш жараёнига боғлиқ, табиий омиллар таъсирида очиқ ҳавода ўз хусусиятини тез ўзгартиради.
Асбест - асбест - толали тузилиши билан тавсифланадиган ва эластиклик, оловга бардошлилик, электр ўтказувчанлик хусусиятларига эга бўлган минераллар гуруҳининг умумий номи. Майдаланган асбест асфальтобетон қоришмалар ва мастика учун минерал кукун сифатида қўлланилиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling