Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet136/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Вулканические пеплы - вулқон куллари - отилиб чиқиш вақтида тўкилган ва лава оқими юзасига сочилган нотўғри шаклдаги зарраларнинг майда кукун ҳолидаги массаси. Вулқон шишасининг майда синиқларидан ва баъзи минераллар, одатда, кварц, кристалл доналаридан таркиб топган. Вулқон куллари зарраларининг ўлчамлари 0,1- 0,2 мм дан иборат (асосан, кремний таркибли 65% гача зарралар 0,15 мм дан кичик). Бирмунча йирик зарралардан (5 мм гача) ташкил топган юмшоқ масса вулқон қумлари деб аталади.
Высевки - чиқитлар элакланган - 3-5 мм дан кичик дона ва зарралардан ташкил топган тоғ жинслари ва сунъий тош материалларнинг майдаланишидан ҳосил бўладиган қиррали тош чиқитлари.
Габбро - габбро - асосан, анортитдан лабрадоргача бўлган плагиоклаздан ташкил топган, ер остидан отилиб чиққан тоғ жинси,
кўпроқ авгит ва қисман амфиболадан иборат бўлган пироксен гуруҳларнинг минералларидан бири. 40-52% гача SiO2 дан иборат бўлган асосий жинс ҳисобланади. Плигиоклаз лабрадор таркибли 85% дан кўп бўлган хилма-хиллик лабрадорит деб аталади ва у иризация (минераллар ички юзаси силлиқлигининг ёруғлик нурларида акс этиши) ҳисобига кўк ва яшил рангнинг нафис товланиши билан кулранг ва қора рангга эга бўлади ва қимматбаҳо декоратив материал ҳисобланади. Ҳақиқий зичлиги деярли ўртача зичликка тенг бўлиб, оғир жинс ҳисобланади; сиқилиш шароитида (200-230 МПа) юқори мустаҳкамлиги, юқори ёпишқоқлиги билан ажралиб туради.
Гажа (землистый гипс) - гажа (ерли гипс) - кўл- ботқоқликдаги сув ҳавзаларида чўккан, кальций карбонат ангидридли юмшоқ, сочилувчан, кукун кўринишдаги жинс. Оҳакни куйдириш ва цемент ишлаб чиқаришда, шунингдек паст маркадаги асфальтобетон қоришмаларга қўшимча сифатида ишлатилади.
Галька - “Фракцияланган шағал” га қаранг
Гипс (гипсовый камень)- гипс (гипс тоши) - иккиламчи сувли кальций сульфат оксидидан иборат тоғ жинси, гипсли ёпишқоқ моддаларини ва цементларга қўшимчаларни ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling