Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet146/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Сланцы кристаллические - кристалл сланецлар – зарраларнинг параллел жойлашиши (сланецлилик) билан тавсифланадиган метаморфик тоғ жинслари. Таркибига кўра улар қуйидагича номланади: гнейслилар, ялтироқ мугузлилар, пироксенлилар, слюдалилар, гиллилар ва б. Ёндиришда ғовакли тўлдирувчи – шунгитли чақиққа айланиб қавариш хусусиятига эга бўлган шунгитли сланецлар алоҳида аҳамиятга эга.
Сланцы горючие - ёнувчан сланецлар - сапропелли келиб чиқишли кулли, гилли, қумли ва оҳактошли тоғ жинслари. Таркибида органик моддалар парчаланиши маҳсулотлари мавжудлиги натижасида ёнувчан хусусиятга эга. Сланецли сақич (деготь) олиш учун хом ашё ёки ёқилғи сифатида қўлланилади.
Трасс - трасс - вулқонли келиб чиқишли зич тоғ жинси - вулқонли туф. Ўғитга ишлов беришни яхшилаш, аралашмаларнинг қатламланиши олдини олиш, бетоннинг юқори зичлигига эришиш мақсадида пуццолан цементлар тайёрлаш учун юпқа майдаланган гидравлик қўшимча сифатида қўлланилади.
Трахит - трахит - алоҳида трахит тузилишли, сиенитларга мувофиқ келувчи отқинди тоғ жинси. Зич донадор кўринишдан жилвир тошни эслатувчи кучли ғовакликкача ўз тузилишини ўзгартириб, дала шпати ва вулқонли шишалар нисбати кучли даражада вариантланиши билан характерланади. Яхши зичланмаган, шамол таъсирида нурашга мойил жинс; шашкалар, харсанглар, чақиқ тошлар, шунингдек, кислотага бардошли материал сифатида қўлланилиши мумкин.
Трепелы - трепеллар - оқ, кулранг, сарғимтир қизил ва қора ранггача бўлган, кам мустаҳкамланган ёки бўш тоғ жинслари. Намланиш шароитида ивийдиган ва анча миқдордаги сувларни тутиб қоладиган кремнезем майда зарраларининг чангли ва гилли заррачалар билан аралашмасидан иборат. Ташқи жиҳатдан диатомитлардан фарқ қилмайди, улар билан кимёвий таркиби бир хил. Юқори даражада ғовак, оловга ва кислотага бардошли, товуш ва иссиқни ёмон ўтказади, кўп даражада сувни шимдирувчи; изоляцияловчи, фильтрловчи, силлиқловчи қурилиш материаллари, адсорбентлар сифатида фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling