Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адгезионные присадки
- Антиоксиданты
Щебень фракционированный - доналарга ажратилган чақиқ тошлар - элаклардан ўтказилиб 10,15,20,25 ва 40 мм ўлчамларда ажратиб олинади.
Щебень шлаковый - шлакли чақиқ тош - 1) қуйма - ёнувчан суюқ шлакларни қуйганда ва қуйдирганда ёки аста-секин сув билан совитилганда олинадиган материал; 2) ағдарма - кислотали ағдарма шлакларни майдаланганда олинадиган материал. Боғловчи материаллар (органик ва ноорганик), қўшимчалар, полимерлар.Адгезионные присадки - адгезион қўшимчалар - боғловчининг тош материал юзаси билан бирикишини яхшилайдиган қўшимчалар. Активация битума - битумни фаоллаштириш - механик энергиянинг химик энергияга айланиши эҳтимоли асосида материалларга таъсир этиш жараёни, электр зарядлари энергиясини ультратовушлар билан фаоллаштириш эҳтимоли, битумнинг буғ билан кўпикланиши. Активатор - фаоллаштиргич - минерал материалнинг сиртқи фаол органик боғловчилар билан хемосорбцион ўзаро таъсири хусусиятини оширувчи, шунингдек минерал материалнинг сиртида, хусусан, юқори молекуляр боғловчиларнинг физик адсорбицияси (юзаки сингиши)га имкон туғдирувчи, қоришманинг хусусиятини яхшиловчи материаллар (гидрат оҳаги - пушонка, сланецли қум) ва бошқа моддалар. Амины - аминлар - битум юзасининг тарангланишига таъсир қилувчи катион типидаги сиртқи фаол моддалар гуруҳи. Диаминлар, полиаминлар, амидоаминлар ва б. фарқланади. Бу моддалардан фойдаланганда минерал юзасида кимёвий реакциялар натижасида анион материаллар ва қўшимчалар амин катионлардан ташкил топган қийин эрийдиган (сувга бардошли) парда ҳосил бўлади. Аминлар ионларнинг электростатик адсорбцияси таъсирида нордон минерал материаллар юзасида мустаҳкамланади. Антиоксиданты - антиоксидантлар – пластмассаларни қуёш нурлари таъсирида эскиришдан ҳимояловчи моддалар. Асфальт природный - табиий асфальт - 4.2 бандга қаранг. Асфальтит - асфальтит - эритмаларда эримайдиган минерал заррачалар ва унча кўп бўлмаган миқдорда органик моддалар (карбонидлар)дан ташкил топган, юмшатиш ҳарорати 1000С дан юқори бўлган, табиий қийин эрийдиган битум. Мойлар (25% дан кам) ва асфальт қатрони компонентларидан (75% дан ортиқ) ташкил топади. Асфальтены - асфальтенлар - битумнинг майда заррачаларга бўлинган даври, юқори молекуляр модда, қаттиқ ва мўрт қатрон иштирокида кўпчийдиган ва майда эрийдиган модда. Битумнинг қайишқоқлигини таъминлайди, унинг юмшатиш ҳароратини, пластик ҳолатининг ҳарорат оралиғини аниқлайди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling