Битумы нефтяные дорожные жидкие (разжиженные) - нефтли суюқ (суюлтирилган) йўл битумлари - қайишқоқ битумни белгиланган фракцион таркибда сиртқи фаол моддалар қўшиб, суюқ нефть маҳсулотлари билан суюлтириб тайёрланадиган, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган, қовушқоқлик бўйича хилларга бўлинадиган, визкозиметр билан, такомиллаштирилган йўл қопламалари ва асослари қурилишида, тупроқларни мустаҳкамлашда қўлланилади.
Битумы окисленные - оксидланган битумлар - нефтни қайта ишлашдаги қовушқоқ чиқиндиларни даврий ёки тўхтовсиз
ҳаракатдаги махсус қурилмаларда ҳаво билан оксидлаб олинадиган нефт битумларининг тури.
Битумы остаточные - қолдиқ битумлар - бензин, керосин, солярка ва бошқа мойлар танлаб олингандан кейин қолган оғир қатрон нефтларни вакуумли (тўғри) ишлаб, таркибий қисмларга ажратишдан олинадган нефть битумларининг хили.
Битумы природные - табиий битумлар - битумли жинслар - қумтош ёки оҳаклардан ажратиб олинадиган битумлар. Булар енгил ташкил этувчи билан таъминланмаган оғир асфальтли қатрон хом ашё.
Вяжущие гудрокамовые - гидрокомли боғловчилар - тош кўмир мойи ва нефть гидронни бирга оксидлаш маҳсулотининг материаллари.
Вяжущие магнезиальные - магнезиал боғловчилар - табиий магнезит ёки доломит ва унинг майдаланиши (кукун ҳолатигача) қолдиқларини ёндириш (эригунча) йўли билан олинадиган кукун ҳолидаги минерал боғловчилар.
Вяжущие битумодегтеполимерные - битум қатрон полимер боғловчилари - битумлар, қатронлар ва полимерлар, шу жумладан, каучук (уювчи), магнезит (ўтга чидамли тоғ жинси) ёки каустик даломит асосида тайёрланган ва табиий магнезит ёки даломитни парчалангунича пишириш билан, келгусида нафис кукунга тортилиб олинадиган материаллар. Фибролит (пайраха, қипиқ, сомон материали) ва ксилолит (ёғоч қипиғи, асбест аралашмасидан тайёрланган) бинокорлик материали тайёрлаш учун қўлланилади.
Вяжущие неорганические (минеральные) - ноорганик (минерал) боғловчилар - сув билан аралаштирилганда бирикишга ва қотишга мойил бўлган кукунсимон материал. Уларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ҳаводаги - фақат ҳавода қотишга қодир (ҳаво оҳактошли гипсли ва магнезиал боғловчи); гидравлик - ҳавода қандай бўлса сувда ҳам шундай қотишга қодир (цемент, гидравлик оҳак).
Do'stlaringiz bilan baham: |