Известь воздушная - ҳаволи оҳак - тоза ёки доломит оҳактош ёхуд бўр имкон борича тўлиқ парчалангунича, яъни таркибидаги 8 % дан ортиқ бўлмаган гил моддадан ташкил топган кальцийли магний карбонат тоғ жинсларини қиздириш натижасида яхлитланиш ҳароратидан паст ҳароратда карбонат ангдриднинг, кальцийнинг ажралишигача бир текис пишириш йўли билан олинадиган боғловчи материал.
Известь гидравлическая - гидравлик оҳак - 8-20% гача гилдан ташкил топган мергел оҳакларини қиздириш натижасида куйиш
меъёригача етказилмаган ўртача пишириш натижасида олинадиган боғловчи.
Известь гидратная - гидрат оҳаги - сув миқдори чекланганда кальций ва магний оксидларини уларнинг гидратига ўтиши билан ва қумоқ оҳакни сўндириш натижа-
сида олинадиган, юқори майдаликдаги кукун.
Известь карбонатная молотая - майдаланган карбонат оҳаги
- сўндирилмаган оҳак ва карбонат жинсларининг биргаликдаги майдаланган маҳсулоти.
Известь негашенная комовая (кипелка) - сўндирилмаган қумоқ оҳак - қумоқ оҳак - асосий таркибий қисми кальций оксиди (СаО) ва иккинчи даражали қисми магний оксиди (МgО) ҳисобланадиган карбонатли жинсларни пиширишдан олинган маҳсулот. Бу оҳак қумоқлар сув таъсиридан сўнади ва кукунга айланиб кетади.
Кальций хлористый - хлорли калций (СаСL2) - кимиёвий қаттиқ модда. Сода ишлаб чиқаришда қотган эритма кўринишидаги чиқинди, сочилувчан, кукунсимон ёки суюқ ҳолатда бўлади. қурилишда цементнинг қотишини тезлатишда, йўл қопламларини чангсизлантиришда ва бошқа мақсадларда ишлатилади.
Каучук синтетический - синтетик каучук - ацетилен, спирт ва бошқа моддалардан олинадиган сунъий каучук. Бетон қопламалар чокини тўлдириш учун ва бошқаларда битум мастикага қўшимча (СКТН - 1 га қаранг) ва бошқа мақсадларда ишлатилади.
Кероген - кероген - таркиби бўйича нефтга ўхшаш бўлган органик модда. Ёнувчи сланецлар таркибига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |