Автомобиль йўллари
Масло антраценовое (каменноугольное масло) -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модификаторы
- Парный модификатор для органических вяжущих
- Нефть тяжелая, высокосмолистая
- Нефтяные остатки
- Петролатум
Масло антраценовое (каменноугольное масло) - антрацен мойи (тошкўмир мойи) - хом тошкўмир қатронини 280-300 С да ҳайдаш маҳсули. Асосан битумни суюлтирувчи сифатида ёки препаратланган қатрон тайёрлашда қўлланилади.
Модификаторы - модификаторлар - материаллар (моддалар)нинг физик-кимёвий хусусияти ва тузилишини керакли йўналишда ўзгартирадиган қўшимчалар. Мономер - мономер - полимер синтези учун хом ашё бўлиб хизмат қиладиган паст молекуляр бирикма. Парный модификатор для органических вяжущих - органик боғловчилар учун жуфт модификатор - дисперс фазаларга (асфальтен кўринишидаги қаттиқ битум таркиблар) ҳам, дисперсион муҳитларга (ёғ ёки сувли эритмали эмульгаторлар) ҳам таъсир кўрсатадиган, бир нечта (камида иккита) полимерлардан ташкил топган комплекс қўшимчалар. Бундай шароитда органик боғловчилар(битум, эмульсиялар) оптимал тузилишга эга бўлади. Дисперс фазалар ва дисперсион муҳитлар модификаторлари бир- бирини тўлдирувчи компонентлар ҳисобланади. Битумни структуралаш учун асфальтен фракцияларнинг қисми бўлган, Н- пентанда эримайдиган каучукка ўхшаш полимерлардан фойдаланилади ва улар асфальтен-полимер қўшилмали битум структурасини ҳосил қилади. Дисперсион муҳит структурасини тартибга солиш учун берилган ёпишқоқлик камайган ва комплекс технологик хусусиятлар қайд этилган (берилган) даврда эмульсия олишга имкон берадиган ва суюқ муҳитни шакллантирадиган эрийдиган каучуклардан (мас., оксиэтилланган фенол спирт) фойдаланилади. Битумнинг эскириш жараёнини секинлатади. Нефть тяжелая, высокосмолистая - юқори қатронли оғир нефт - нефтнинг тури (хили). Енгил такомиллашган қопламалар қурилиши ва тупроқларни мустаҳкамлаш учун қўлланилади. Нефтяные остатки - нефть қолдиқлари - нефтни тўғри ҳайдашдан қолган қолдиқлар, крекинг қолдиқлари. Пек - пек - хом қатроннинг енгил ва ўртача мойини (270 С гача) ҳайдаб қайта ишлаш натижасидаги қолдиқдан ва антрацен мойи (300-360 С) ни ажратиш билан олинадиган, эрувчан, заҳарли, тўқ қўнғир рангли қаттиқ ёки ярим қаттиқ материал. Пекнинг қуйидаги турлари мавжуд: юмшоқ тошкўмир пеки - 300 С гача қайнатиб хом тошкўмир қатрони мойини ҳайдашдан сўиг олинадиган; ўртача тошкўмир пеки - 360С гача қайнатиб, хом тошкўмир қатронидан барча мойни ҳайдашдан сўнг, қолдиғидан олинадиган (таркибли йўл қатронини тайёрлаш учун қўлланилади); қаттиқ тошкўмир пеки - хом тошкўмир қатронидан енгил, ўртача, оғир ва қисман антрацен мойларни ҳайдашдан сўнг, қолдиғидан олинадиган, давлат стандарти талабларини қаноатлантирувчи; торф пеки - хом торф қатронидан мойни ҳайдашдан сўнгги қолдиқдан олинган. Петролатум - петролатум - нефть дистиллятларини парафинлашда ажратиладиган, парафин, церезин ва мойлар қоришмасидан ташкил топган вазелин сифат, тўқ жигар рангли нефть маҳсулоти. Асфальтобетон қоришмаларини ва фаоллаштирилган минерал кукунларни тайёрлашда битумни фаоллаштирувчи қўшимча сифатида қўлланилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling