Портландцемент пластифицированный – пластифицир- ланган портландцемент - оддий портландцементга уни майдалаш вақтида цементбетон қоришмалари ва эритмалари, цементга юқори ҳаракатчанлик, қолипга яхши жойлашиш ва музлашга бардошлиликни берадиган пластифицирланган қўшимча киритиш билан тайёрланган портландцемент.
Портландцемент пуццолановый - пуццолан портландцементи - таркиби кўп миқдорда гидравлик минерал
қўшимча (20-40%) билаи тайёрланган портландцемент. Мустаҳкамликка секин етишадиган, сувга чидамлилик хусусияти юқори, лекин ҳавода қотиш вақтида чидамсиз хусусиятга эга. Асосан нам ёки сувли муҳитда жойлашган сув ости ва ер ости иншоотлар қурилишида қўлланилади.
Присадки - қўшимчалар - боғловчилар ёки боғловчиларнинг тош материаллар билан аралашмаларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кимёвий қўшимчалар(СФМ, полимерлар, фаоллаштиргичлар ва б.). Талаб қилинган хусусиятни ошириш учун қўлланилади (ушлаб туриш муддатларини тартибга солиш, боғловчилар сарфини камайтириш, боғловчиларнинг тош материаллар билан бирикишини яхшилаш).
Разжижители битума - битумни суюлтирувчилар - ярим қаттиқ битумлардан суюқ битум олиш хизмат учун қилувчи нефть дистиллятлари ёки хом нефтлар ва тошкўмир мойлари.
Растворитель органический - органик эритувчи - табиий ёки сунъий смола, битум ва бошқа шунга ўхшаш материалларни эритиш учун фойдаланиладиган органик бирикма (ёки аралашма).
Романцемент - романцемент - бу гидравлик боғловчилар оҳак, магнезиал маргели ёки оҳактош билан гилни куйгунгача етказмасдан қиздириб майдаланган кукунидан олинади. Иккинчи даражали ишлар учун қўлланилади.
Силикат натрия (растворимое стекло, жидкое стекло) - натрий силикати (эрийдиган шиша, суюқ шиша) - боғловчи материал, унинг қўлланилиши ғовакли минерал материалларга ишлов беришда парчаланишига асосланади. Шиша пиширадиган печларда 1300-1400С ҳароратда кварц қумини сода ёки натрий сульфати билан қотиштиришдан олинади. Тупроқларни (қумдор ва супес) ва бўш минерал материалларни мустаҳкамлаш учун, шунингдек йўлни чангсизлантириш учун қўлланилади.
СКТН - 1 - СКТН-1 - сунъий, полисиликон суюқ каучук. сиғими 15 м3 гача бўлган қозонга 3-5 томчи миқдорида кўпикланишга қарши қўшимча сифатида киритилади, битумнинг сувини қочириш ва қиздиришда кўпикланишни тўхтатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |